Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Швециянинг энг йирик черкови хатнани қўллаб-қувватлади

1557

Швециядаги энг катта христиан черкови ислом ва яҳудийликнинг анъанавий одатларидан бири – хатнани қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда The Jerusalim Post. 

Шведларнинг қарийб 60 фоизини ўз атрофида бирлаштирган Швеция черкови "Эркакларнинг хатна қилиниши тўғрисида фикр" номли ҳужжатни нашр этди. Унда ислом ва яҳудийларда қабул қилинган ушбу амалиётга черковнинг муносабати батафсил баён қилинган.

Черков руҳонийларининг фикрига кўра, хатна БМТнинг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига зид эмас ҳамда диний, этник ва маданий нуқтаи назардан шахсни шакллантиришнинг муҳим омилидир.

Скандинавияда тиббий эҳтиёж бўлмаган ҳолда ўғил болаларни хатна қилиш мавзуси қизғин мунозарага сабаб бўлмоқда: либераллар бу таомил бола ҳуқуқларини бузади деса, иммиграцияга қарши бўлганлар хатнани “четдан импорт қилинган одат” деб атамоқда. 

Швециянинг нуфузли раввини Моше Давид ХаКоен эса насронийларга хатна тўғрисидаги ҳужжат учун миннатдорчилик билдирди ва уни "ўта муҳим баёнот" дея таърифлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломофобия: “Сизларни бу ерда истамаймиз!..”

1138 13:25 30.12.2020

Швеция карантинсиз ягона давлат, аммо...

1234 13:28 17.12.2020

Швеция суди ҳижобга қарши тақиқни бекор қилди

624 12:10 04.12.2020

Арманистонга қайси давлатлар қурол етказиб беряпти?

2472 09:30 19.10.2020

Исроил Фаластиндаги мактабни бузмоқчи

608 17:05 09.10.2020

Тоғли Қорабоғ можароси: Боку ЕХҲТ Минск гуруҳи фаолиятидан норози

1261 17:20 30.09.2020
« Орқага