Швейцария: мактабларда бош кийимини тақиқлаш тақиқланди

11:00 08.09.2018 4538

Швейцария федерал суди Вале кантонидаги мактабларда бош кийимини тақиқлаш бўйича референдумни ноқонуний деб топди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Референдум бўйича 2016 йилда консерватив Швейцария халқ партияси ташаббус билан чиққан эди. Ташаббусни кантонда яшовчи 4000 дан ортиқ киши қўллаб-қувватлади, бу эса қонун бўйича референдум ўтказиш учун етарлидир. 

Бироқ федерал суд бош кийимнинг тақиқланиши кантон ва конфедерация қонунларига, халқаро ҳуқуққа зид бўлишини билдирди.

Аслида бош кийимни тақиқлаш ташаббуси барча турдаги бош кийимларга қаратилган бўлса-да, консерваторлар шу орқали муслима ўқувчиларнинг мактабларда рўмол ўрашларини тақиқлашга эришмоқчи эди. Чунки Халқ партияси “Швейцариянинг исломийлашуви”га қарши чиқиб келади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!