Швейцарияда “исломлашувга қарши курашувчилар” учун мукофот таъсис этилди

21:30 10.08.2018 810

Швейцариялик собиқ журналист, бурқани тақиқлаш ҳақидаги қонун ташаббусчиси Жоржо Гирингелли «исломлашувга қарши курашувчилар» учун мукофот – «Swiss Stop Islam Award» таъсис этилганини маълум қилди.

Гирингелли Basler Zeitung газетасига берган интервьюсида мазкур мукофотни “янги босқинчилар”га қарши курашувчи ҳар қайси “ватанпарвар” олиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, мусулмонларга ҳеч қандай қаршилиги йўқ, бироқ Исломни хавфли дин деб ҳисоблайди.

Мукофотни илк бор жорий йилнинг қишида топшириш режалаштрилган. Мукофотга номзодлар орасида Кур шаҳри католик епархияси вакили Жузеппе Гарсиа, UDC партияси маслаҳатчиси Роже Кёппель, lesobservateurs.ch сайти бош муҳаррири Ули Виндиш ва “Прогрессив Ислом учун форум” асосчиси ва президенти Саида Келлер-Мессахли бор.

Бироқ Келлер-Мессахли мукофот унга лойиқ кўриладиган бўлса, уни қабул қилмоқчи эмас.

“Мен Исломнинг дин сифатида ёмонотлиқ қилинишини қатъиян рад этаман”, – деди у Basler Zeitung газетаси мухбири билан суҳбатда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!