Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Си Цзиньпин Хитой генералларини ҳақиқий урушга тайёргарлик кўришга чақирди

2259

Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакат ҳарбий раҳбарларига яқинлашиб келаётган урушда ҳарбий ҳаракатларга тайёргарликни кучайтиришни буюрган.

Бу ҳақда Daily Mail Хитойнинг давлат нашрларига асосланиб хабар бермоқда. Нашрнинг ёзишича, чақириқ 25 ноябр куни - раиснинг Хитой Халқ озодлик армияси ҳарбий раҳбарлари билан учрашуви пайтида қилинган.

Хитоф раҳбари ўз генералларини "ўлим ва қийинчиликлардан қўрқмасликка ва диққатини урушда ғалабага тайёргарлик кўришга чақирди".

Шуни таъкидлаш керакки, бу ХХР раҳбарининг урушга тайёргарлик кўришга биринчи чақириғи эмас.

Октябрь ойида Хитойнинг Синхуа давлат ахборот агентлиги Си Цзиньпин мамлакат ҳарбийларини "урушга тайёргарлик кўриш учун ўзларининг ақллари ва кучларини сарфлашга" чақирганлиги ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, у "юқори ҳушёрлик ҳолатини сақлашни" ва "мутлақо содиқ, мутлақо тоза ва мутлақо ишончли" армия бўлишни талаб қилган. 

Бу ҳақда у Чаочжоу шаҳридаги денгиз пиёда корпусига ташрифи чоғида айтиб ўтган. ХХР раҳбарининг сўзларига кўра, жанговар тайёргарликни кучайтириш келгуси беш йил учун энг устувор вазифа бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арман генерали ўзи истамаган ҳолда ҳақиқатни эътироф этди

8082 12:10 31.10.2020

Сурияда россиялик генерал ҳалок бўлди

1199 08:00 19.08.2020
« Орқага