Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Си Цзинпин: «Хитой ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршилик дунёга хавф туғдиради»

1220

Хитой ва АҚШ қарама-қаршилиги нафақат иккала давлатга, балки бутун дунёга хавф туғдиради. Бу ҳақда бугун, 10 сентябрда Хитой раиси Си Цзинпин АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқотда маълум қилди, деб хабар беради Хитой марказий телевиденияси.

«Хитой-АҚШ ҳамкорлиги ҳар икки томонга ҳам, бутун дунёга ҳам фойда келтиради. Хитой ва АҚШ қарама-қаршилиги иккала мамлакатга ҳам, бутун дунёга ҳам хавф солади», деган Хитой раҳбари Оқ уй раҳбари билан суҳбатда.

«Бир мунча вақт АҚШнинг Хитойга нисбатан сиёсати Хитой-Америка муносабатларида жиддий қийинчиликларга олиб келди. Бу икки мамлакат халқларининг туб манфаатларига ва дунёнинг барча давлатларининг умумий манфаатларига мос келмайди», - дея қўшимча қилган Си Цзинпин.

Унинг таъкидлашича, нафақат икки мамлакат, балки бутун дунё тақдири Хитой ва АҚШ муносабатларни яхшилай оладими ёки йўқлигига боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, Пекин ва Вашингтон сиёсий ирода ва масъулиятни намоён этиб, ўз муносабатларини нормал ривожланиш йўлига тезроқ қайтариши керак.

Иқлим ўзгариши, коронавирус пандемияси, иқтисодий тикланиш ва бошқа глобал муаммоларга қарши кураш масалаларида ХХР раҳбари АҚШ билан ўзаро алоқада бўлишга тайёрлигини билдирди.

«Иккала томоннинг ҳам асосий манфаатлари ҳурмат қилинса ва келишмовчиликлар устидан тўғри назорат қилинса, икки давлатнинг тегишли ихтисослаштирилган идоралари алоқалар ва мулоқотни давом эттириши, пандемия, иқтисодий тикланиш, шунингдек, муҳим минтақавий ва жаҳон муаммоларини ҳал қилишда, иқлим ўзгариши каби масалалар бўйича позициялар ва ҳамкорликни мувофиқлаштиришга кўмаклашиши мумкин», деган у.

«Шу билан бирга, ҳамкорлик салоҳиятини очиш икки томонлама муносабатларга янада кучли ижобий туртки бериши мумкин», дейди Си Цзинпин.

Шунингдек, у америкалик ҳамкасбига Пекин экологик муаммоларни биринчи ўринга қўйишини, “ривожланишнинг яшил йўли"га риоя қилишни ва ҳаво чиқиндиларини камайтиришни ният қилаётганини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: дунё васвасасидан сақланиш

806 19:05 29.04.2022

Қорабоғдаги арманлар ҳам бизнинг фуқароларимиз – Илҳом Алиев

679 16:45 29.04.2022

Дунёга муҳаббат ва ибодат  бир-бирига номувофиқдир

557 19:05 28.04.2022

Ахлоқус солиҳийн: дунёга муҳаббат

347 19:05 27.04.2022

Дунё мамлакатларида Рамазон шукуҳи (фото)

1290 21:45 06.04.2022

Мисрда «нон исёни» юз бериши мумкин

1924 09:24 17.03.2022
« Орқага