Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Си Цзиньпин: Ташқи кучлар рангли инқилоблар амалга оширишга уринишларига қарши туриш муҳим

1431

Шанхай ҳамкорлиги ташкилотнинг Самарқандда бўлиб ўтатётган кенгайтирилган тартибдаги учрашувида сўзга чиққан Хитой еткчиси Си Цзиньпин ШҲТ келажакда қуйидаги йўналишлар бўйича ривожлантиришни таклиф қилди.

1. Ўзаро қўллаб-қувватлаши кучайтириш керак. Учинчи томоннинг давлатнинг ички ишларига аралашиши, "рангли инқилоблар" уюштиришига йўл қўймаслик керак.

2. Хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш. Бу борада Хитой 2000 минг кишига мўлжалланган аксил-террор тайёрлов маркази фаолиятини йўлга қўйиши ва унда ШҲТ давлатлари мутахассисларининг малака оширишини таъминлаши мумкин.

Шунингдек, Афғонистон янги ҳукуматини инклюзив давлат бошқарувини қўллаб-қувватлаш керак.

3. Амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш. Хитой ушбу ташаббусни бир неча йилдан буён киритиб келмоқда. "Битта белбоғ — битта йўл" тамойили ҳам айнан шунга қаратилган.

Хитой келажакда ҳам ривожланаётган давлатларга инсонпарварлик ёрдамдарини етказиб беришда давом этади. Келгуси йилда 1,5 млрд. юанлик ёрдам режалаштирилган.

4. Маданий - гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш. Хитой ШҲТ давлатлари орасида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. ШҲТ давлатлари орасида қардош шаҳарлар пайдо бўлмоқда.

Шунингдек Хитой гуманитар акция тариқасида 2000 та катаракта операцияларини амалга оширишни режалаштирган.

5. Халқаро ҳуқуқ тизимини сақлаш. Хитой БМТ раҳбарлигида мавжуд халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар тизимини сақлаб қолиш тарафдоридир. Шунингдек адолатли дунё тартибини сақлаб қолишни истайди.

Нутқ сўнгида Си Цзиньпин Ҳиндистонни ШҲТга раислик йили билан табриклади ва муваффақият тилади ҳамда қўллаб-қувватлашни ваъда берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

404 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

181 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

275 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1204 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

243 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

777 17:35 28.11.2022
« Орқага