Саволим бор...

Синфдошларимиз тўй қилса...

3538

Савол:

Савол: Синфдошларимиз билан бир келишувимиз бор. Ким тўй қилса, беш кило гўштнинг пулини йиғиб берамиз. Ёрдам учун. Шу тўғрими?

Жавоб: Ёрдам ҳеч қандай миқдор белгиланмай ва шартлашилмай, чин кўнгилдан бўлиши шарт. Агар шартлашилса, қарз бўлади ва қарзнинг ўзига яраша ҳукмлари бор. Жумладан, ўзаро олди-берди қилаётганларнинг тўйлари тенг миқдорда бўлиши лозим. Биттаси иккита, бошқаси эса бешта тўй қилса, албатта, бир томонга зулм ва рибо қилинаётган бўлади. Қолаверса, бериладиган пулни гўштга боғлаб қўйиб бўлмайди. Гўштнинг ўзини бериш керак бўлади. 
Шунинг учун ҳақиқий ёрдам ўлароқ бу ишни қилиш керак, бўлмаса ножоиз иш қилиб қўйилади. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад


Жавоб:

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага