Янгиликлар

Сингапур компанияси «Ҳалол» стандарти асосида йирик инвестиция киритади

1305

Наманган вилояти паррандачилик секторига инвестициялар киритиш истиқболларини ўрганиш учун ташриф буюрган Сингапурнинг Haebara Singapore Pte Ltd компанияси ижрочи директори Ярн Ха 25 октябрь куни вилоят ҳокимлигида қабул қилинди.

Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровнинг фейсбукдаги саҳифасида хабар берилди.

Учрашувда Наманган вилоятида Сингапур инвестицияси иштирокида йирик товуқчилик комплекси ташкил этиш ҳамда вилоятда фаолият олиб бораётган паррандачилик корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди.

Наманган вилоятида 128 та паррандачилик корхонаси фаолият олиб бораётгани, вилоят бу соҳада ҳам кластер тизимини яратишдан манфаатдор экани учрашувда алоҳида таъкидлади.

“Ҳалол” сертификати билан дунёнинг кўплаб мамлакатларига товуқ маҳсулотлари етказиб бераётган, ўзининг махсус товуқ наслларига эга Haebara компаниясининг тажрибасидан фойдаланган ҳолда, вилоят товуқчилик соҳаси маҳсулотларини экспортга кенг йўналтириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Ярн Ха, “Ҳалол” сертификати фақатгина товуқни сўйиш билан боғлиқ бўлмаслиги, балкида инкубацияда тухум очилишидан то товуқни етиштиришгача бўлган жараённи тўла қамраши кераклигини қайд этиб, бу борада Ўзбекистонда, хусусан Наманганда мавжуд имкониятлар билан халқаро ҳалол маҳсулот бозорида рақобатбардош маҳсулот етиштириш бошқа давлатларга нисбатан осон кечишини таъкидлади. Шунингдек, генетик модификация қилинган маҳсулотларнинг Ислом давлатларида сотилишига йўл қўйилмаслигини қайд этган Haebara Pte Ltd ижрочи директори, ГМОнинг Ўзбекистонда таъқиқлангани ҳам яна бир устунлик эканига урғу берди.

Сингапурлик инвестор, товуқчилик соҳаси ҳам ўзига хос билим ва кўникмалар талаб этишини таъкидлаб, Наманган вилоятига инвестиция киритиш билан бирга, бу йўналишда махсус таълим дастури ташкил қилиш кўзда тутилаётганини билдирди.

Учрашувдан сўнг Haebara Singapore Pte Ltd компанияси ижрочи директори Ярн Ха вилоятдаги йирик паррандачилик корхоналари фаолияти билан жойида танишди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сохта абитуриентлар қўлга тушди

481 17:30 04.09.2020

Хушхабар: Наманганда 15 минг ўринли масжид қурилмоқда (фоторепортаж)

1444 15:10 19.08.2020

Уйчи тумани ҳоким ўринбосари карантин пайти базмда иштирок этгани учун ҳайфсан олди

470 15:45 18.08.2020

Наманганда ишсизларга тўланиши лозим бўлган 216,2 миллион сўм маблағ талон-тарож қилинган

476 17:30 03.08.2020

Наманган. «Гумбаз масжид» қайта очилса...

3850 11:30 08.07.2020

Намангандаги ноёб Қуръон қўлёзмаси

1556 09:56 06.07.2020
« Орқага