АҚШнинг Eat Just Inc. компанияси лабораторияда етишитирилган товуқ гўштини Сингапурдаги ресторанлардан бирида сотишга рухсат олди.
Bloomberg хабарида айтилишича, товуқларни сўймаган ва уларнинг ҳужайрасидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган гўшт GOOD Meat бренди остида сотилади. Компания сунъий гўшт сотувини нафақат бошқа ресторанлар, балки озиқ-овқат дўконларида ҳам йўлга қўйишни режалаштирган.
“Биз Сингапурнинг ишлаб чиқаришимиз учун марказга айланишини истаймиз, – дейди Eat Just Inc. бош директори Жош Тетрик. – Улар бундай ишлар учун қулай шароит яратишни билишади”. Унинг айтишича, сунъий товуқ гўштининг таъми ҳақиқий товуқ гўштининг таъмидан фарқ қилмайди. Дастлабки олти ойда сунъий товуқ гўштининг нархи премиум-класс товуқ гўштининг нархи билан бир хил бўлади, Eat Just Inc. компанияси ишлаб чиқаришни орттиргани сари нарх тушиб бораведа.
Сингапурда 5,7 миллион аҳоли учун керакли озиқ-овқат маҳсулотларининг атиги 10 фоизи етиштирилади, холос, қолгани ташқаридан импорт қилинади. Ҳукумат 2030 йилгача бу кўрсаткични 30 фоизга етказмоқчи.