Назм

Сингил йиғлайди

1094

Ҳар ким бу оламдан саодатталаб,

«Бахтим қани?!» — деган кўнгил йиғлайди.

Бир аччиқ орзулар остонасида

Турмуши бузилган сингил йиғлайди.

 

Аланга рақс этар гулханлар аро,

Чечаклар жилмаяр гулшанлар аро.

Бу ёруғ оламда кулганлар аро

Турмуши бузилган сингил йиғлайди.

 

Сумбул сочларида ўрмалаган оқ,

Интиқ юрагида куйдирги бир доғ,

Саҳарлар бўғзидан отилади «оҳ»,

Турмуши бузилган сингил йиғлайди.

 

Аллоҳим, тараҳҳум айла сен унга,

Қайтар уни бахтга, бахт тирик кунга,

Ҳеч банданг ҳаётин солма қуюнга,

Турмуши бузилган сингил йиғлайди.

Шукур Қурбон

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дубай амири Ал-Мактумнинг шеърлари ўзбек тилида чоп этилди

650 14:36 19.09.2019

Дунё сизникидир, киринг қатига!

701 11:00 26.07.2019

Шеърнинг ҳукми (Шайх Бутий)

1145 05:05 26.07.2019

Боқ умматнинг ҳолига...

1074 09:30 16.07.2019

Элим (Хайрулла Ҳамидов)

2085 10:00 11.07.2019
« Орқага