Сионистлар фаластинлик болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлмоқда

10:30 13.02.2018 686

Сионистлар қўлга олинган фаластинлик болаларга нисбатан ўта шафқатсиз муносабатда бўлмоқда. Бу ҳақда Фаластин маҳбуслари жамиятига асосланиб, ГолосИслама хабар тарқатди.

“Исроил фаластинлик болаларни қийноққа солмоқда. Айни пайтда ҳибсда бўлган 60 фоиз болалар жисмоний ва руҳий қийноққа солинмоқда”, – дейилади жамиятнинг баёнотида.

Жамиятнинг берган маълумотларига қараганда, “болалар кечқурун қўлга олинади, улар жисмоний қийноққа солинади, тажовуз қилинади ва узоқ вақт сўроқ қилинади, уларга узоқ вақт давомида на сув, на овқат берилмайди ҳамда руҳий босим ўтказилади”.

Бир нечта ташкилотлар томонидан тайёрланган ҳужжатларга кўра, айни пайтда 7 минг нафарга яқин фаластинлик сионистлар қамоқхонасида сақланмоқда. Уларнинг 538 нафар аёллар ва яна 300 нафари болалардир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!