Илм

Сир сақлаш ҳақида 

445

Сиринг асирингдир, агар гапириб қўйсанг сен унинг асирига айланасан. (Алий розияллоҳу анҳу)
Яъни, сирингни кимга айтсанг, унинг асири бўлиб қоласан.

Инсон гапирмаган гапига камдан-кам надомат қилади. Аммо гапириб қўйган гапига кўпинча надомат қилади. (ҳикмат)

Сир агар иккидан ошиб кетса, ёйилиб кетади. (ҳикмат)
Бир ҳаким зотдан: “бу ҳикматдаги иккидан мурод нима?”, деб сўрашди. Шунда у зот: “бу иккиси” деб, икки лабга ишора қилди. Ҳа, икки лаб ошиб, оғиздан чиқиб кетган гапнинг сир бўлиб қолиши жуда ҳам қийин.

Ўз қалбинг сиринг учун ўзганинг қалбидан кўра кенгроқдир. Ўз қалбингга сиғмаган сир ўзганикига ҳам сиғмайди. (ҳикмат)

Сиринг қонингдир, қарагин, қонингни қаерга тўкяпсан. (ҳикмат)
Бундан мурод, гоҳида сирнинг фош бўлиши қоннинг тўкилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Душманингдан яшираётган нарсангни дўстингга ҳам кўрсатмай қўявер. (ҳикмат)
Яъни, дўст билан ҳам масофа сақла, эҳтимол бир кун келиб душман бўлиб қолса, сирингни фош қилиб юборади.

Қудратуллоҳ Аҳмад

 

Оиласига нафақа қилишнинг савоби 

1 февралдан иш ҳақи ва пенсиялар ошади, аммо...

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага