Сирдарё вилояти масжидларида Рамазонга тайёргарлик кўрилди

15:30 05.05.2019 158

2019 йилнинг 4 май куни Сирдарё вилоятидаги масжидларда «Озодалик куни» эълон қилиниб, барча масжидларда шанбаликлар ўтказилди. Бу ҳақда ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги хабар бермоқда.

«Озодалик куни»да уюштирилган ҳашарларда масжидларнинг ички ва ташқи қисмлари, хонақоҳлар, таҳоратхоналар тозаланди. Қабристонлар бегона ўт-ўланлар ва чиқиндилардан тозаланди.

Ҳашар баробарида имом-хатиблар аҳолига масжидлар, қабристон ва зиёратгоҳларни обод этиш тўғрисида мавъизалар қилди.

Манба: Sirdaryomuslim.uz

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!