Сирдарёда яна бир масжид очилди

14:00 19.03.2018 775

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида Аҳмад ибн Малик масжидининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, очилиш маросимида вилоят ҳокими, вилоят прокурори, Сирдарё тумани фаоллари иштирок этишди. Тадбирда вилоят адлия бошқармаси томонидан масжидга рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди. Мазкур масжид бир вақтнинг ўзида 1000 кишига хизмат кўрсатиш имконига эга.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!