Сиси “араб давлатлари ҳимояси учун ҳарбийларни юборишга тайёр”лигини билдирди

09:00 14.11.2018 761

Миср президенти Абдулфаттоҳ Сиси “зарурат туғиладиган бўлса, Мирс армияси Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши (ФКҲК) аъзо-давлатларининг ҳимояси учун оёққа туришга тайёр”, деб ёзади Мисрнинг Youm7 нашри.

Сисининг таъкидлашича, “агар Форс кўрфази хавфсизлиги ортиб борса ва бирон аъзо давлат учун тўғридан-тўғри ҳавф туғилса, Миср ҳарбий кучлари ўз биродарларини ҳимоя қилиш учун боради”.

Ушбу баёнот Эрон шимолида амалга оширилаётган ҳарбий машғулотлар фонида эълон қилинди. АҚШнинг Эронга нисбатан янги санкциялар пакетини қабул қилганлиги сабаб, Теҳрон мамлакатда “ҳарбий вазият” эълон қилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!