Ислом

Сиз Аллоҳмисиз? — дея сўраган бола

6947

Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:

— Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим.

Болажон қувончдан қийқириб юборда ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди.  Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:

— Сиз Аллоҳмисиз? - дея сўради. 

Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва:

— Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин.

Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:

— Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин дея йиғлагандим...

Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...

Умида Адизова тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳнинг Расули саҳобаларига ўргатган дуолар...

451 23:00 13.11.2019

Нажот дуоси

1086 07:00 07.11.2019

Хотиржам бўлишнинг йўли осон...

730 18:00 06.11.2019

Ҳалиям ўша-ўшамиз...

1465 11:00 01.11.2019

Тез ижобат бўладиган Қуръоний дуолар...

1372 20:00 28.10.2019

Muslim.uz сайти ажойиб лойиҳага қўл урди: «Дуо қилайлик!»

774 15:49 23.10.2019
« Орқага