Иймон

"Сиз билмайсиз, Аллоҳ билади"

5093

Ривоят қилишларича, бир куни бир чумчуқ Аллоҳдан аразлабди. Кунлар ўтибди, лекин қуш Роббисига бир нарса демасмиш. У билан гаплашмасмиш. Қаттиқ маҳзун бўлиб, узоқ вақт сукутни афзал кўрибди. Фаришталар хавотир билан Аллоҳдан чумчуқни сўрардилар ва ҳар гал Аллоҳ малакларига “У албатта келади!” дея жавоб берарди. “Чунки, унинг овозини эшитадиган ягона Борлиқ Менман, унинг митти қалбидаги дардини фақат Мен биламан” дерди.

Бир пайт чумчуқ қалби маҳзун, кўзи ёш тўла бир дарахтнинг шохига қўнди. Ҳеч нарса демас, индамай бир нуқтага тикилиб ўтирарди. Аллоҳ чумчуққа хитоб қилди:

—  Айт-чи, юрагингни сиқиб, қалбингни маҳзун қилган дард нима?

Фаришталар чумчуқ нима дер экан дея унга қарадилар. Қуш маҳзун, аммо гинали оҳангда:

—  Кичкина иним бор эди. Чарчасам дам олар, совқотсам бекинадиган маконим. Ҳеч кимни безовта қилмасдим, ҳайҳотдай дунёда кичкинагина бир жойни эгаллаганди, ҳеч кимнинг ўрнини тор қилмаганди. Сен ўшаниам менга кўп кўрдинг. Бевақт бўрон қўпгани нимаси энди? Инимни вайрон қилди, мен инсиз қолдирди…

Ортиқ сўзлаёлмади. Сўзлари бўғзида тугунланди. Сукунат Арши Раҳмонда акс садо берар, фаришталар бошларини қуйи солиб Аллоҳнинг жавобини кутардилар.

—  Эй, чумчуқ! Сен менинг бандам эмасмисан?!- деди Аллоҳ.

—  Албатта, Сенинг бандангман, Аллоҳим!

—  Ундай бўлса, нега Менинг билганиму қилганимдан ҳикмат излаб, рози бўлмасдан, муҳокама қиляпсан?

Чумчуқ бўйнини букиб олди. Улуғ Мавло шундай хитоб қилди:

—  Мен сизларга, “сиз яхши деб билганингизда ёмонлик, ёмон деб билганингизда яхшилик бордир?” демадимми?!

Қадр кечасининг фазилатлари 

Иймон заифлиги белгилари 

Чумчуқ айбдорона бошини эгиб турарди. Эшитилар-эшитилмас овозда жавоб берди:

—  Дединг, Аллоҳим!

—  Унда нега ҳикматини билмаганинг нарсаларни суриштиряпсан?!

Чумчуқ ҳеч нарса деёлмади. Инининг вайрон бўлишида бир ҳикмат борлиги муҳаққақ эди, аммо қандай ҳикмат экан у? Аллоҳ таоло фаришталар ва чумчуқ қизиқаётган ўша ҳикматни изоҳлади:

—  Сен инингда дам олиб ётганингда, сени овлаш учун бир илон инингга ўрмалоаб келаётганди. Сени илондан қўриқлаш учун бўронга инингни бузишини амр этдим!  Шундай қилиб сен у ердан учиб узоқлашдинг ва илондан халос бўлдинг. Қанча балолар борки, муҳаббатим билан сендан нари қилдим.

Ҳолбуки, сен хавф-хатарлардан офият ва омонлик бергувчи муҳаббатимни кўрмайсан-да, ўткинчи балолар туфайли менга исён қиласан!.. 

“… Эҳтимол сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) ёмондир. Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар.” 
(“Бақара” сураси, 216- оят)

Умида АЗИЗ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳга итоат недир?

708 12:00 16.04.2020

Агар ўлим бўлмаганда...

1418 13:30 11.04.2020

Вабо ҳам Аллоҳнинг имтиҳонидир

713 08:30 07.04.2020

Илоҳий манҳаж

1283 12:00 23.03.2020

Аллоҳ таолодан паноҳ, шифо сўрайлик!

2541 10:20 16.03.2020
« Орқага