Наср

Сиз ҳам рўзадормисиз?

948

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
– Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон:
– Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.

Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
- Ростданми Отахон?

Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин...  минг  афсуски  касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга  меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
- Сизлар ҳам рўзадормисизлар болаларим.

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
- Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос.

Азиз қадрдоним! Сиз рўзадормисиз?

Интернет сарҳадларидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Сенга бир дирҳам, шеригингга етти...»

1269 21:00 02.10.2019

«Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки…»

2218 20:05 02.10.2019

Парвоз

1722 20:05 13.08.2019

Яхшисини киёлмайман

1475 17:00 08.07.2019

Кошки шунақа бўлсак...

1505 22:00 28.05.2019

«Сен яхшиси, оламларнинг Султонига вазир бўл. Керак бўлса, Мурод IV сенинг орқангни кесалайди...» 

1845 10:10 28.05.2019
« Орқага