Иймон

Сиз нимани сўрайсиз?

708

Кореяда инсонлар сенинг исмингдан олдин ёшингни сўрашар экан. Сабаби сенга ёшингга қараб муомала қилишар экан. Бу ҲИКМАТ...

Қоҳирада сенинг ишинг ҳақида сўрашар экан. Бу ФОЙДА...

Амирликда сенинг насабинг ва қабиланг ҳақида сўрашади. Бу МИЛЛАТЧИЛИК... Бу сени ҳурмат қилиш ёки таҳқирлашни аниқлаш учун керак бўлар экан...

Оиша онамиз фақирларга пул садақа қилмоқчи бўлсалар унга мушк суркар эканлар. Бу ГЎЗАЛЛИК...

Умар розиёллоҳу анҳу кўпроқ шакар садақа қилар эканлар. Чунки ўзлари шакарни яхши кўрар эканлар."Ўзингиз яхши кўрган нарсани инфоқ қилмагунингизча яхшиликка эриша олмайсиз" деган оятга амал қилар эканлар. Бу ГЎЗАЛЛИК...

Бир киши намозда дуо қилганида ўнг ва чап томонидаги кишиларни доимо дуосида қўшар экан. Қизиғи у уларни танимас экан. Бу ГЎЗАЛЛИК...

Бошланғич синф ўқитувчиларидан бири  мактабга келса аввал қизчаларнинг сочини ва кийимларини тартибга солар экан. Чунки қизчалардан баъзилари етим, онаси йўқ экан. Уларни тартибсиз деб танбиҳ бермасдан ўзи тартибга солиб қўяр экан. Бу ГЎЗАЛЛИК...

Бир аёл оилавий анжуманларда хизматкорларига, фарзандларига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ҳақларида ҳикоялар сўзлаб берар эканлар. Улар келаси анжуманни интизор бўлиб кутишар экан. Бу ГЎЗАЛЛИК...

Бир киши садақа қилар ва шундай дер экан: "Эй Роббим! Бу вафот қилган ва улар номидан садақа қиладиганлари қолмаган кишиларга бўлсин" дер экан. Бу ГЎЗАЛЛИК...

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳдан қўрққан бошқадан қўрқмайди

446 14:00 13.10.2019

Қалб кўзингиз очиқми?

290 11:00 13.10.2019

Ҳиндистонда Ислом қандай тарқалган эди?

811 10:00 13.10.2019

Нўъмон Али Хон: «Ҳаётингизни зое қилишдан олдин...»

1048 19:00 12.10.2019

Борлиқдаги гўзалликларни ўқинг

285 20:05 11.10.2019

Султонга йўл бўлсин...

824 19:05 11.10.2019
« Орқага