Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сиз Сирдарёдансиз ва Қуръон мусобақасида иштирок этмоқчисиз. Қаерга мурожаат қилишни биласизми?

1396

2018 йил Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар босқичи Сирдарё вилоятида 15-17 январ кунлари Гулистон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақа ҳифз (Қуръонни тўлиқ ёд олиш) ва тиловат (гўзал ва равон қироат қилиш) йўналишларида бўлади.

Вилоятимизнинг 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча қори ва қорияларини мазкур мусобақада иштирок этишга таклиф этамиз, деб ёзади ЎМИ Сирдарё вилоят вакиллиги расмий сайти.

Иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжидида жорий йилнинг 13 январь кунига қадар соат 09:00дан соат 18:00гача қабул қилинади. Қатнашувчилар ўзлари билан паспорт нусхаси (асли кўрсатилади) ва 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмда) тақдим этишлари лозим.

Мурожаат учун телефон рақамлари: 0367-227-30-66; +99891-101-98-20

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сирдарёда 3 та масжид янгидан қурилмоқда

1082 10:33 08.07.2019

Сирдарёлик зиёратчилар учун якуний машғулот ўтказилди

1048 17:40 30.11.2018

Сирдарёда Умра 2018-2019 учун амалий машғулотлар бошланди

1253 11:40 16.11.2018

Гулистонда "Қуръон мусобақаси" ғолиблари аниқланди

2570 18:20 17.01.2018

Қорилар мусобақасидан гапирамиз: Навбат Сирдарёга келди

1523 07:30 16.01.2018
« Орқага