«Сиз ўзингизни (нафсингизни) хурсанд қилиш учун халқни шарманда этишга қизиқасиз»

18:00 06.06.2019 591

Эсимда, ёш бир йигит ғазабнок оҳангда шундай деганди: - Сиз соқолини қиртишлаган толиб ва очиқ-сочиқ юрган толибалар ўртасида ўтирасиз. Одамлар сизни ғазабланган эмас, доим кулиб юрган ҳолда кўришади. Шундай ҳолатда экансиз, сизни танқид қилган ва ёмон кўрган кишиларга узрингиз бордир?!

Мен айтдим: Хўмрайиш даъватчиларнинг хусусиятларидан эканини билмайман. Мен аввало одамларга исломнинг ақида ва ахлоқдаги алифболарини англатаман. Агар уруғ тўғри экилса мева ўз вақтида етилади. Агар одамлар Роббиларини танишса ва Унга “эшитдим ва итоат этдим“ асосига кўра боғланишса, уларда сен талаб қилган, балки ундан-да кўпроқ нарса рўёбга чиқади.

Аммо мени ёмон кўришлари масаласига келсак, нима дейишни ҳам билмайман. Лекин Аллоҳга ҳамд айтаманки, У мени мукаммал сатр қилди, мендан бирор нарсага (шармандагарчиликка) имкон бермади.

Сиз ўзингизни (нафсингизни) хурсанд қилиш учун халқни шарманда этишга қизиқасиз. Бу қизиқиш эса ўзингиз одамларни айблаётган гуноҳлардан ҳам кўра чиркинроқ дарддир.

Эй ўғлим, сен бу ҳунаринг билан бошқалардан кўра ёмонроқ бўлмасанг деб қўрқаман.

Зеро, қалби синиқ, гуноҳкор киши, бандаларга катта кетадиган воиздан кўра шарафлироқдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, “Аччиқ ҳақиқат“ китоби, 3-жилд.
Мубашшир Аҳмад таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!