«Сизлар бир водийда, ҳабибимиз Муҳаммад алайҳиссалом бошқа водийдалар»

18:00 02.05.2019 605

Имом, фазилатли шайх Муҳаммад Шаъровий айтадилар: “Ўта радикал фикрдаги ёшлардан бири билан шундай муноқаша қилгандим: 
– Мусулмон мамлакатларидан биридаги тунги клубни портлатиш ҳалолми ё ҳаромми?
У жавоб қилди: – Табиийки ҳалол, клубдагиларни ўлдириш жоиз.
– Улар гуноҳ қилиб турганларида ўлдирганингда қаерга борадилар? – Табиийки дўзахга.
– Демак сизлар ва шайтон одамларни дўзахга киритишга бўлган мақсадда шерик экансизларда? Мен унга

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаламнинг бир яҳудий жанозаси олиб кетилаётгандаги йиғлаганлари тўғрисидаги ҳадисни эслатдим. Шунда: “Ё Расулаллоҳ, сизни нима йиғлатди”, дейишганда: “Бир жоннинг олдимдан дўзахга ўтиб кетиши”, дедилар. 

Мен унга, “сизлар бир водийда, ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалалам бошқа водийдалар”, дедим.

Мубашшир АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!