Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Собиқ мустамлакалар Германиядан товон талаб қиляпти

596

Ўтмишдаги мустамлакачилигининг акс садолари замонавий Германияни безовта қиляпти: айни пайтда Намибия гереро ва нама қабилалари геноциди учун товон тўланиши масаласи борасида немис ҳукумати билан музокара олиб боряпти. 

Deutsche Welle хабарига кўра, Германияни Мажи-Мажи исёнини бостиришда айблаётган Танзания ҳам компенсациядан умид қиляпти. Бундан ташқари, Бурунди ҳам германиялик ва белгиялик мустамлакачиларнинг қилмишлари учун репарация ундириш ниятида. 
“Афтидан, федерал ҳукумат бу талаблардан таажжубда. Ҳолбуки, бу мавзуда жим туриб бўлмаслиги аллақачондан бери маълум”, – дейди Гамбург университетининг Африка тарихи бўйича профессори Юрген Циммерер. Унинг айтишича, Германия бир томондан ўз тарихини қайта кўриб чиқиш бўйича юксак ахлоқий стандартларни белгилаб олган. Иккинчи томондан эса ўтмишда Африкадаги мустамлакаларда амалга оширилган жиноятлар ҳақида сўз очилганида, ҳеч нарса қилмаяпти. 

Германия 1885 йилдан 1919 йилгача Африкада Британия ва Франциядан кейин учинчи йирик мустамлакачи бўлган. Биринчи жаҳон урушида енгилгач, Версал шатномасига мувофиқ унинг мустамлакалари иттифоқчилар орасида бўлиб олинган. 

“Бу қисқа давр бўлган бўлса-да, бироқ немис мустамлакачилик сиёсати жуда радикал эди, – дейди Циммерер. – Мустамлакалар уруш билан олинган, чунки немис мустамлакачилари деярли ҳамма жойда маҳаллий аҳолининг қаттиқ қаршилигига дуч келган ва улар шафқатсизлик билан бостирилган. Энг даҳшатлиси Шарқий Африкадаги Мажи-Мажида 1905-1907 йилларда юз берди, унинг оқибатида 300 минггача киши ҳалок бўлган. Жануби-ғарбий Африкада 1904-1908 йилларда гереро ва нама қабилари исёнини бостиришда 80 минг киши ўлдирилган. БМТ 1985 йилда бу исённинг бостирилишини геноцид деб эътироф этган. Намибиядаги геноцидни 2004 йилда Германия ҳам тан олган”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия: аёл киши билан қўл бериб кўришмаган мусулмонга фуқаролик берилмади

917 16:05 19.10.2020

Арманистонга қайси давлатлар қурол етказиб беряпти?

1419 09:30 19.10.2020

Немислар 10 йилда ривожланди, биз эса...

3244 09:30 11.10.2020

Германия: “Чечен қўмондоннинг ўлдирилишида Россия ҳукуматининг қўли бор”

854 09:25 08.10.2020

Германияда масжид ёки синагогани портламоқчи бўлган бола ушланди

313 12:00 06.10.2020

Тарихда бугун: Германия ягона давлатга айланди

697 18:35 03.10.2020
« Орқага