Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Собиқ прокурор нега диний низо қўзғаяпти?

15125

Сўнгги 1-2 кунда фейсбук ижтимоий тармоғида “Сафар Каттабоев” исми энг кўп тилга олинаётган номлардан бири десак, адашмаган бўламиз. Бу инсон бокс бўйича чемпион бўлгани йўқ.

Математика олимпиадасида ҳам қатнашмади... У Ислом дини ва мусулмонларга кўрсатаётган ҳурматсизлиги билан тилга тушди.

Турли изоҳларда ҳижоб кийган аёлларни маъмурий жавобгарликка тортишни, Қуръоннинг айрим одатлари тақиқланиши кераклиги ҳақида фикр билдирган. Шунингдек барчани “Авесто” ўқишга чақирган. Айтишича, инсон томонидан ёзилган бу китоб эзгуликка чорлар эмиш.

Интернет маълумотларини титкилаймиз: “Сафар Каттабоев 1954 йил Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини битирган (1975). “Ғалати ўғри” насрий китоби нашр этилган (1995, рус тилига таржимаси «Помпа», 2009). Қарши туман прокурорининг ёрдамчиси”.

Ўзининг таржимаи ҳолида ёзишича 38 йил давомида прокуратура соҳасида ишлаган ва айни пайтда пенсияда экан. Ёзувчилар уюшмасига аъзо эканини ёзган.

Прокуратура тизимида ишлаган одам Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги таъминланганини жуда яхши билиши шарт эди. Бу одам нега қонун-қоидаларни менсимаяпти? Нега зардуштийлик дини (аслида илоҳий бўлмаган, бугунги келиб илдизи ҳам қолмаган)ни тарғиб қилган ҳолда, “Ислом биз туркийларга тўғри келмайди” дея айюҳаннос солмоқда?

Биз Ўзбекистонда ҳамма одам мусулмон бўлсин дея олмаймиз, бунга ҳаққимиз йўқ. Бу ерда яшовчи ҳар бир одам бизнинг динимизни ҳурмат қилишга мажбур десак ҳам тўғри бўлмас.

Аммо Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир одам Ислом динини камситмасликка, ерга урмасликка мажбур.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари ушбу кимсанинг хатти-ҳаракатларини тегишли тартибда малакалаб, жиноий ёки маъмурий иш очадилар ва унинг бузғунчи ғояларига барҳам берадилар.

Тегишли идоралардан тегишли тартибда жавоб кутиб қоламиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Айрим ОТМларга кириш имтиҳонларини мустақил ўтказиш ҳуқуқи берилади

146 11:28 28.10.2020

Туркия Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

909 19:04 27.10.2020

Ўзбек алифбосини ёзган озарбайжон олими

1670 10:40 22.10.2020

“Извините, нам учить ваших детей или собирать хлопок?!”

2274 13:39 20.10.2020

Ўзбек  меҳмондўстлиги дунёда эътироф этилмоқда

555 13:05 13.10.2020

Буюк Британия Ўзбекистонга қадимий буюмларни қайтаради

1127 10:40 12.10.2020
« Орқага