Ахлоқ

Соддалик бошқа, лақмалик бошқа...

1596

Бадр жангида мусулмонларга асрга тушганлар орасида Абу Изза Ал-Жумаҳий исмли бир шоир бор эди. У шеърлар ёзиб мушрикларни мусулмонларга қарши қўзғаган ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳажв қилиб, масхаралар қилган эди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дуч келганларида у: -Эй Муҳаммад, мени қўйиб юборинг, қизларим кўп, оилам боқувчисиз қолмасин, бу ишимни иккинчи марта такрорламайман, -деб ялинди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: -Менга рухсат беринг ё росулуллоҳ, унинг тишларини битталаб синдириб, тилини суғуриб олай, токи Аллоҳ ва росулини масхара қилиш қанақа бўлишини билсин, -деди. Аммо росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг болаларига ачиниб, қайта қилмаслик шарти билан қўйиб юбордилар.

У Маккага келиб анчагача жим юрди. Аммо мушрикларнинг катталари уни яна жангга ундайвергач, Росулуллоҳга берган ваъдасини эсдан чиқариб, яна шеърлар ёзиб мушрикларни мусулмонларга қарши қўзғай бошлади. Уҳуд кунида мусулмонларга қарши жангга чиқиб яна қўлга тушиб қолди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб яна қўйиб юборишни сўраб ялинди.

Шунда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: -“Муҳаммадни яна лақиллатиб келдим дейишингга йўл қўймайман. Мўмин киши бир тешикдан икки марта чақилмайди“ -дедилар ва уни қатл қилишга буюрдилар.

Бадрда яна Абул Бахтарий исмли мушрик ҳам асрга тушган эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўлдирмасликка буюрдилар. Чунки у Қурайшнинг мусулмонларга азият беришига қаршилик қилган ва мусулмонлардан қамални олиб ташлашга актив иштирок этган эди. 

“Нурул яқин” китобидан

Бир тешикдан икки марта чақилмайди дегани, тешикка қўлини тиққанда ўша тешикда чаён бўлиб, уни чақиб олса, била туриб ўша ерга яна қайта қўлини тиқмайди деганидир. Бир хатони яна қайта такрорламайди деган маънода.

Ҳасан Темиров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Закотни қанча бериш керак?

507 20:00 02.04.2020

Қайта назар солиш мумкинми?

956 12:00 28.03.2020

Оиладаги меъёр ва мувозанат

497 07:30 28.03.2020

Уйда хотининг, фарзандларинг борлигини унутма!

823 12:00 27.03.2020

Расулуллоҳ қандай кишиларни суяр эдилар?

1613 08:30 27.03.2020

Ўзингиздан пастга қаранг!

541 08:00 27.03.2020
« Орқага