Янгиликлар

Содиқ Сафоев: «419 нафар ҳамюртимиз Россия квотасидан фойдаланган ҳолда Ҳажга бориб келишди»

1709

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-3 октябрь кунлари Россия Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Мазкур ташриф давомида Матвиенко хоним Ўзбекистон президенти қабулида бўлди, бир қатор вазирлик ва идоралар билан қатор ҳамкорлик ҳужжатларига имзо чекди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Валентина Матвиенконинг расмий ташрифи якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев иштирок этди. У кириш сўзида Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасидаги алоқалар ҳақида тўхталиб, жумладан, қуйидаги маълумотни ҳам айтиб ўтди:

“Бу йилги Ҳаж зиёратига Россияда ишлаётган 419 нафар ҳамюртларимиз Россия квотасидан фойдаланган ҳолда бориб келишди.”

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабарига кўра, жорий йилда муборак Ҳаж зиёратига Ўзбекистондан 7000 нафар киши бориб қайтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия фуқароларига ҳаж тақиқлангани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

240 12:00 23.10.2019

Видолашув ҳажи

842 23:35 27.09.2019

Индонезиялик аёл ҳажга бориш учун 26 йил чиқинди тўплади

1227 10:30 23.08.2019

Ярим миллионга яқин ҳожи Саудия Арабистонидан қайтди

360 15:00 21.08.2019

Ҳожиларимиз ҳаждан қайта бошлашди

472 11:30 19.08.2019
« Орқага