Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Sof.uz йилнинг энг яхши ОАВ сайтини аниқлади: Azon.uz «кучли учлик»да!

1031

Sof.uz нашри интернет журналистикаси ва ижтимоий медиа соҳасида йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун сўровнома ташкил этган эди. Сўровнома икки босқичда ўтказилди.

Sof.uz Телеграм ва Facebook каналида номинациялар учун номзодлар мухлислар ёзган изоҳлар асосида сараланди. Изоҳларда энг кўп зикр этилган номзодлардан 10 та сайт аниқланиб, онлайн сўровнома ташкил этилди.

Сўровномада жами 3202 киши қатнашди. Натижа қуйидагича кўриниш олди:

1. Kun.uz (1355 та овоз, 42%)

2. Sof.uz (552 та овоз, 17%)

3. Azon.uz (442 та овоз, 14%)

4. Daryo.uz (279 та овоз, 9%)

5. Ozodlik.org (247 та овоз, 8%)

6. Togri.uz (93 та овоз, 3%)

7. BBCuzbek.com (88 та овоз, 2%)

8. Gazeta.uz (69 та овоз, 2%)

9. Spot.uz (46 та овоз, 1%)

10. Repost.uz (31 та овоз, 2%)

Sof.uz мухлисларининг қарийб ярим Kun.uz сайтига йилнинг энг яхши электрон оммавий ахборот воситаси сифатида овоз беришди. Дарҳақиқат, айнан Kun.uz нашрининг ташкил этилиши, миллий ахборот майдонида турли хабар сайтларининг юзага келишига илҳом берган. Сайтга бир кунда 400 000 фойдаланувчи ташриф буюради.

“Sof.uz‘нинг сўровномада иккинчи ўринни эгаллади.

“Бу тасодифий эмас. Чунки, сўровнома бизнинг каналда ўтказилди. Биз бу ўринда Daryo.uz’ни кўришни истагандик. Дарвоқе, сайтимизга кунига 35-40000 киши кирмоқда.

Маърифий мавзулар билан бир қаторда юртимиз ва дунё хабарларини ҳам ёритиб бораётган Azon.uz сайти учинчи ўринни эгаллади. Azon.uz 2017 йили ташкил этилган. Ҳозирда портал таркибида Azon-FM онлайн радиоси ва Azon-TV онлайн телеканали ҳам фаолият юритмоқда. Кунлик ташриф буюурувчилар сони — 9-10000 киши.

Daryo.uz — www.uz рейтингига кўра, мамлакатимиздаги энг оммабоп сайт (кунига 400 000 киши ташриф буюради). Профессионал интернет журналистларини йиғган ва эксклюзив мақолалари билан Ўзнетни титратаётган жамоа.

Кучли бешлигимизни Ўзбекистонда ҳамон очилмаётган Ozodlik.org сайти якунлаб берди. Сайтнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари жуда фаол.

Туғилибоқ, бироз яшаб, ўлиб қолган Togri.uz сайти ҳам мухлислар ёдида ҳамон сақланиб турибди.

Уят ва сассизлик: жинсий зўравонлик қурбонига айланган роҳинжа эркаклари
 

Таълим соҳасидаги коррупция ҳақида ҳақиқатлар

BBCuzbek.com‘ни ўзбек тилидаги энг биринчи ахборот сайтлардан деб бемалол аташ мумкин.

Сифатли мақолалари билан Ўзнетда ўз ўрнига эга бўлган Gazeta.uz‘нинг ўзбекча саҳифаси ҳам русчаси каби фаол бўлишига тилакдошмиз.

Spot.uz — бизнес ва технология соҳасида 1-рақамли сайт.

Repost.uz нашри мухлислар юборган эксклюзив видеоматериаллар учун яхшигина гонорар тўлаши билан бошқалардан ажраб туради”, дейилади “Sof.uz‘нинг сўровнома якунларига бағишланган ҳисоботида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция: карикатура мавзусида сўров ўтказилмоқда

11328 20:45 27.10.2020

Америкаликлар Хитой молларини сотиб олишдан бош тортмоқда

984 17:30 18.05.2020

Ислом молияси бўйича сўровнома жавоби

2237 17:20 29.01.2020

Электр энергияси тақчиллиги муаммосини ҳал қилса бўладими?

751 15:21 17.01.2020

Исломий битимлар ҳақида

1408 13:50 06.01.2020

2.5 млн сўм маош: камми ёки кўп?

2817 18:00 19.11.2019
« Орқага