Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Соғлиқни сақлаш вазири соҳада аниқланган молиявий хато-камчиликларга эътироз билдирди

914

Бугун Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев ҳам иштирок этиб, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган соғлиқни сақлаш тизимидаги молиявий хато-камчиликлар ҳақидаги маълумотлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. Бурҳоновга ўз эътирозларини билдирди.

Хусусан, вазир бу ҳисобот молиявий назорат органларининг маълумотлари асосида тайёрланганини таъкидлаб, “агар тизимда шундай коррупцион ҳолатлар бўлган бўлса, нега бирорта каттароқ тиббиёт тизимининг раҳбари ёки бошқа мансабдорга нисбатан суд томонидан қатъий чора кўрилмади?”, деган саволни ўртага ташлади.

Бундай ҳисоботни юқори даражага олиб чиқишдан аввал вазирлик билан бирма-бир кўриб чиқиш, ана ундан кейин якуний маълумотни кенг жамоатчиликка тақдим этиш тўғри эканини қайд этди.

Боиси бугун тиббиёт тизимида 500 минг нафардан ортиқ фидойи ходим меҳнат қилаётгани, уларнинг оғир ва машаққатли меҳнатини қадрлаш кераклигини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған Путинни ўт очишни тўхтатиб, музокараларни бошлашга чақирди

134 12:55 27.03.2023

Тула вилоятидаги дрон портлашида Украина айбланмоқда

163 12:20 27.03.2023

Тунис яқинида қочқинлар қайиғи ҳалокатга учради

123 11:50 27.03.2023

Жозеп Боррель: Россия Беларусда ядро қуролини жойлаштирса, Европа Иттифоқи янги санкциялар билан жавоб қайтаради

177 11:15 27.03.2023

Исроил: намойишлар фонида мудофаа вазири Галлант лавозимидан бўшатилди

223 10:20 27.03.2023

Рўзадор тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?  

1079 09:20 27.03.2023
« Орқага