Аҳли ирфон

Соғлом қалб эгаси (Жийлоний ҳикматлари)

433

“Соғлом қалб тавҳидга, таваккалга, ишончга, тавфиқ, илм ва иймонга ҳамда Аллоҳнинг қурбатига лиммо-лим тўла бўлади. У халойиқни ожиз, хор ва муҳтож ҳолда кўради, аммо улардан бирор гўдак олдида ҳам кибр қилмайди. Золим, мунофиқ ва осийлар (унинг муқаддасотларини поймол қилмоқчи бўлганда) қаршисида Аллоҳ учун ғазаб қилиб йиртқичга айланади. Солиҳ, тақводор-парҳезкорлар олдида эса камтар ва тавозели бўлади”.

Абдулқодир Жийлоний

Инсон фарзларга аҳамиятни ошириш, нафл ибодатлар ҳамда зикрларда бардавом бўлиш билан секин-аста қалб поклигига эришади. Қалб поклиги, яъни унинг саломатлигига эришгач, қалби Аллоҳ муҳаббати билан тўлади. Раббимнинг муҳаббати кирган қалбга албатта илм-у иймон ва фақатгина У зотга таваккал қила олиш сифатлари мустаҳкам ўрнашади. Чунки қалбга ниманинг муҳаббати кирса унинг маърифати ҳам ўз-ўзидан киради. Аллоҳни сева олган инсон барча нарсани ўз ҳақиқати билан кўра олади.

Аллоҳ қалбларимизга ўз муҳаббатини солсин!

Улуғбек Жиянов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сафар узоқ, аммо йўл учун озуқамиз йўқ!

385 18:00 10.10.2019

Абдулқодир Жийлонийдан дурдона насиҳатлар

920 15:30 04.10.2019

“Ҳақиқий мўминлар ўлим келганида Роббилари ҳузурида тайёрлаб қўйилган яхшиликларни кўрадилар”

572 20:00 25.09.2019

«Сиз хотиржам бўлинг, бу одамларнинг ҳаммаси сизники. Фақат бир яримта одам мен томон, холос!»

1182 14:00 24.09.2019

Раббим, қалбларимизга тақво бeр!

533 08:00 24.09.2019

«Агар қалб Аллоҳдан бошқасини тарк қилса...»

490 22:05 14.09.2019
« Орқага