Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Соҳибқирон муборак Мусҳафни қаердан келтирган? (биринчи мақола)

2217

Маълумки, Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликлари чоғида саводли кишилар озчиликни ташкил этгани туфайли оятлар ёдланган.

Пайғамбаримиз атрофидаги айрим саводли саҳобаларгина оятларни ёзиб борганлар. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (632–634) розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида ҳадисларни тўплашга киришилган.

Ҳазрати Усмон (644–656) розиялллоҳу анҳу ҳукмдорлик қилган йилларда мавжуд барча оятлар тўпламлари таққосланиб ва жамланиб 6 нусхада ягона бир Қуръон битилган.

Исломда байроқдорлик

Қусам ибн Аббос Самарқандга нима мақсадда келган эди?

Оғир мавзу...

XX аср бошларидаги маълумотларга кўра, ўтмиш замонларда уларнинг учтаси Макка ва Мадинада, иккитаси Мисрда, биттаси Туркияда сақланган. Истанбулдагисини 1912 йилда ҳажга борган ўзбеклар Аё-София масжидида кўриб, унинг ҳозирда Тошкентда сақланаётган Қуръони каримга жуда ўхшашлигини баён этганлар. Демак, у Туркиядан мамлакатимизга келтирилган деган фикр юзага келади.

ТУРК СУЛТОНИНИ ТУЗАТГАН ТАБИБ

Бироқ унинг Туркиядан олиб келинганлиги ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд.

Бу ҳақда 1870 йилда “Голос” газетасида шундай ёзилган: “Салкам 400 йил илгари нақшбандия тариқатининг пири Хўжа Аҳрорнинг муридларидан бири ҳаждан қайтаётиб Румда, яъни Константинополда (Истанбулда) тўхтайди.

Бу вақтда Туркия султони жуда оғир дардга чалинган экан. Хўжа Аҳрорнинг муриди уни дарддан фориғ этади. Султон "Агар шифо топсам, табиб нима талаб қилса, шуни сўзсиз бажараман", деб онт ичган экан.

Мурид уни даволаб, Қуръони каримнинг асл нусхасини беришни сўрабди. Ноилож қолган султон вазири ва бошқа аъёнлари билан маслаҳатлашиб, Қуръонни муридга беришга мажбур бўлибди. Мурид уни дарҳол Хўжа Аҳрорга юборибди.

Қуръони карим шу тариқа Самарқанддаги Хўжа Аҳрор масжидидан жой олган экан. Аммо бу маълумот афсона бўлиши мумкин. Бундан ташқари, унинг бегона мамлакатга юборилиши Туркия аҳолисининг нафратини уйғотиб, султоннинг обрўйига ва мавқеига зиён келтириши турган гап эди. Султон буни инобатга олмаслигининг иложи йўқ эди.

Мен ўз мақоламда (“Шарқ юлдузи”, 1991, 1-сон) Амир Темур Туркия султони Боязидни енггандан кейин, унинг саройидан Қуръони каримни Самарқандга олиб келганлигини уқтириб ўтган эдим. Эндиликда бу фикримдан қайтишимга тўғри келади. Чунки яқинда қўлимга тушган бир маълумот шуни тақозо этади.

МИСР СУЛТОНИНИНГ БЕРКАХОНГА ТУҲФАСИ

XIII асрда Волга бўйларида ташкил топган ва ривожланган қудратли Олтин Ўрда давлатининг мўғул ҳукмдорлари бирин-кетин Ислом динини қабул қилганлар.

Улар вақт ўтиши билан турклашиб, ислом динини ривожлантириб бордилар. Улардан биринчи бўлиб Берка (1257–1266) ислом динини қабул қилган эди. Ҳатто у Бухорода бўлиб, таниқли дин пешволари билан суҳбатлашган. Беркахон ҳукмдорлик қилган вақтдан бошлаб, ислом динининг ривожланиши айрим хорижий мамлакатларнинг диққатини жалб этди.

Хусусан, Олтин Ўрда давлати ташкил топган минтақадан Мисрга бориб, ҳокимиятни қўлга олган қипчоқлар (мамлуклар) ўз она юртларида ислом динининг камол топишини зўр қизиқиш ва мамнуният билан қарши олдилар. Натижада Беркахон билан Миср подшоҳи Байбарс ўртасида элчилик ва дўстлик алоқалари шаклланди.

Мазмунан, мамлуклар ўзларининг ватанларини қўмсаб, унинг равнақи учун имкони борича ёрдам бериш мақсадида Олтин Ўрда билан яқинлашиш сиёсатини юргизган. Бу ҳақда Байбарснинг элчи орқали Беркахонга юборган совғалари ҳам далолат беради.

Булар қуйидагилардан ташкил топган эди: “Ҳазрати Усмон кўрсатмасига кўра жамланган муқаддас Қуръон; ранг-баранг ёстиқлар, масжид гиламлари; Венеция матолари ва Ливан либослари; теридан илгичли қилиб ишланган ва хом теридан қилинган гиламлар; нақшли калжур қиличлар; олтин суви берилган гурзилар; франк дубулғалари ва олтин суви берилган совутлар, ёпиқ фонуслар; катта шамдонлар; ...мойчироқ; Хоразм эгарлари; жойнамозлар; юганчалар – буларнинг ҳаммасига олтин ва кумушдан нақш чекилган; ҳалқали ёйлар; тош ёйлар; нефть солиб отадиган ёйлар; қамиш ва ёғоч найзалар; қутиларга солинган ёй ўқлари; қозонлар; олтин ва кумуш занжирли ис чироқлар; қоратанли малайлар ва оқсоч ошпазлар; чавандоз араб отлари ва Нубия туялари; тезюрар уй ҳайвонлари; маймунлар; тўтиқушлар ва бошқа ҳар турли буюмлар бор эди. Шунингдек, жирафа, Миср эшаклари, Хитой қўралари, Искандария кийимлари ҳам совғага қўшиб юборилган”.

Кўриниб турибдики, Миср подшоҳи қандай бўлмасин, Беркахонни ўзига жалб этиш учун ниҳоятда қимматли ва нодир нарсаларни юборган. Ҳатто Қуръони каримнинг асл нусхасини ҳам аямаган. Мана, ўша вақтдан буён кўп асрлар ўтди, лекин унинг қаердалиги ҳақида ҳеч гап йўқ. Амир Темур Тўхтамишни мағлубиятга учратиб, пойтахтни эгаллагандан кейин, ўша Қуръонни қўлга киритиб, Самарқандга олиб келган. Бунга далолат шундан иборатки, Соҳибқирон Қуръони каримни Мисрдан ҳам, Туркиядан ҳам олмаган. Шу боисдан ҳам Қуръон бу ерларда ҳамон сақланмоқда.

КИЙИК ТЕРИСИГА БИТИЛГАН КАЛОМИ ШАРИФ

Ҳозирда унинг 6 нусхасидан 5 таси мавжуд, биттаси эса Мадинада масжидга ўт тушганда куйган экан. Қуръонни сонига қараб ҳисоблаганда ҳам Амир Темур уни Олтин Ўрдадан олгани маълум бўлади. Зеро, унинг иккитаси Мадина ва Маккада, иккитаси Миср ва Туркиядадир. Бешинчиси бизнинг юртимизда сақланмоқда.

Демак, бу маълумотлар Қуръони карим Олтин Ўрдадан олингани ҳақида далолат беради. XX аср бошларидаги текширувга кўра, кийик терисига ёзилган Қуръони каримнинг умумий ҳажми 68х53 ҳисобланиб, 353 варақни ўз ичига олган. Бу варақларнинг ялтироқ ва сарғиш рангдаги юз томони яхши сақланиб, уларнинг орқа бети бирмунча ғижимланганроқ, сийқаланган кўринишда бўлган.

Қуръони каримнинг саҳифалари нам тортиши орқасида бирмунча шикастланган ва уларда қон доғлари бор эди. Унинг йиртиб олинган ёки қаттиқ шикастланган варақлари ўрнига 69 та терига ўхшаш қалин ва майин варақлар тикиб қўйилган.

Бу варақлар пахтадан тайёрланган қоғозлардан ташкил топган. Улар шу даражада моҳирлик билан ишланганки, Қуръоннинг асл нусхаларидан фарқ қилиш қийин бўлган.

“Туркистанские ведомости” газетасида (1870 йил) қуйидаги маълумотлар берилган: “Самарқанд мусулмонлари Усмон Қуръонини “Каломи шариф” дейишади. Бу ҳамма Қуръон учун умумий номдир. Бироқ Самарқанддаги мусулмонлардан бирортаси Қуръондан куфий хати билан ёзилган бир сатрни ҳам ўқий олмадилар”.

Ҳамид ЗИЁЕВнинг “Буюк Амир Темур салтанати ва унинг тақдири” китобидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Амир Темур билан Дамашқда кўришган олим

2426 18:59 03.07.2020

Тошкент. Амир Темур хиёбонининг кечмиши...

1594 09:00 29.04.2020

Амир Темурнинг набираси кўчирган Қуръони Карим Нью-Йоркда намойиш этиляпти

1327 17:20 07.02.2020

Амир Темур ва Боязид ўртасидаги Анқара жанги ҳақида фильм

14019 11:00 06.02.2020

Соҳибқирон муборак Мусҳафни қаердан келтирган? (иккинчи мақола)

1868 17:00 03.12.2019
« Орқага