Илм

Солиҳ амалларни рамазон ойига қолдирмоқ

825

Хакимул уммат ҳазрат Ашрофали Таҳонавий раматуллоҳи алайҳ марҳамат қиладилар: Аллоҳ ва унинг Росулига тоатларни кечиктирмоқ матлуб бўлмаган амалдир, балки яхшиликга шошилиш ва солиҳ амалларда мусобақа қилмоқ айни исталган ишдир. Чунончи, Аллоҳ таоло: “Яхшиликларга шошилинг” ("Бақара" сураси 12-оят).

“Яхшиликларга шошиларлар” ("Оли Имрон" сураси 114-оят)  деб марҳамат қилган.

Ҳудди шундай ҳадиси шарифда “Рамазон ойида савоблар икки ҳисса қилиб берилади” дейилишлигидан “Рамазонда амалларга тезлашиш, шошилиш керак” деган маъно келиб чиқади, аксинча “Амалларни Рамазонга қолдириш, кечиктириш дегани эмас. Яъни Рамазон ойида ибодатларга шошилмоқ керак. Қайси ибодатни қилишга ҳиммат қилинса ва қайси солиҳ амални қилишга Ҳудо тавфиқ берса, уларни тезлик билан Рамазон ойида бажариб олсин ва бу ойдан кечиктирмасин, негаки Рамазонда қилинган ибодатни савоби зиёда бўлади, дейилмоқда. Энди Шаъбон ойини 28-куни сиз закот беришга қодир бўлсангизу, уни адо қилмай, балки Рамазон ойи келишини кутиб кечиктиришингиз, бу юқорида зикр қилинган оят ва ҳадисга ҳам хилофдир. Негаки Рамазонни биринчи кунини кутишингиз билан ғариб ва мискинларни ҳоли нима кечаётганидан гуё хабарингиз бордек ёки ўша ғарибларни битталаб руҳи кўтарилиб кетишини кутаётгандексиз.

Яна Рамазон ойида каттагина миқдорда савобга эга бўлишингиз мумкин, лекин хайрли ишни ўз вақтида қилиш билан сиз, яхшиликга шошиш ва мусобақа қилишда сифатда зиёда бўлган савобга эришасиз. Сифат эса ҳамма вақт миқдордан зиёда маҳбуб ва матлубдир.

Буни мисолини уломоларимизни ушбу гапларидан билиб олсак ҳам бўлади.

Ҳадисда айтиладики: “Ким маҳалла масжидида намозини адо қилса, унга 25та намозни савоби ёзилади ва жомеъ масжидида намоз ўқишлик билан 500та намозни савоби ёзилади” Лекин маҳалладаги одамларни маҳалла масжидини ташлаб жомеъ масжидига бориб намозларини адо қилишлари жоиз эмас, агар шундай қилишса гуноҳкор бўладилар, негаки жомеъ масжидини савоби миқдор жиҳатидан зиёда бўлса ҳам, лекин маҳалла масжидининг савоби сифат жиҳатидан зиёдадир. Чунки, маҳалла кишисига ўз худудидаги масжидни обод қилмоқ вожиб саналади. Бу иш билан киши намозини ҳам ўқийди, шу билан бирга унга вожиб бўлган обод қилишликни ҳам адо қилган бўлади. Жомеъ масжидида намозни адо қилишлик билан обод қилишлик вожиб кишини бўйнидан соқит бўлмайди, негаки уни зиммасида бу масжидни обод қилиш вожиб бўлмаган, балки уни обод қилмоқ ўша маҳалла одамлари зиммасида эди.

Юқорида яхшиликни Рамазон ойига қолдириш борасида бахс юритган эдик. Энди сиз ҳам ўйлаб кўринг айни зарурат пайтида бир камбағалга ёрдам қўлини чўзиб тиргак бўлсангиз, уни дуоси аршдан қанчалар юқорилаши ва бу дуодан сиз қанчалар баҳраманд бўлишингиз мумкин. Шуни ҳам билиш керакки, бу ойда Рамазон ойидан кўра камроқ савобга эга бўлишингиз мумкин, лекин Рамазондан кейин тирик бўлишингизга кафолат бера оласизми? Агар, менга васият қилиб кетаман десангиз ҳам, васиятни савоби ўз қўли билан адо қилганга ҳеч ҳам баробар бўла олмайди. Меросҳўрларга келсак Аллоҳ ўзи билгувчироқ.   

 

Ислоҳи мажолис (2-жилд 109-112- бетлар) Шайҳул ислом ҳазрат Муҳаммад Тақий Усмоний.

Таржимон: Акмал Абдураҳмон

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Учар пофабзаллар

1003 00:00 10.05.2020

Ўлимдан илгари...

1373 23:30 09.05.2020

"Олифта йигитлар" мени уялтиришди... 

2879 13:30 04.05.2020

Рамазон ~ кўмак ойидир

211 09:00 30.04.2020

Яхши ота-она бўлиш сири!

2406 07:00 30.04.2020

"Яхшилар бор экан, қиёмат қойим бўлмайди..."

1209 03:00 27.04.2020
« Орқага