Солиҳ ва муслиҳ

11:00 22.02.2019 513

Ушбу оят охиридаги калимани диққат билан тадаббур қил:

«Роббинг аҳли ислоҳчи бўлган шаҳарларни зулм ила ҳалок қилмас эди». (“Ҳуд” сураси, 117-оят).

Аллоҳ таоло оятда "аҳли солиҳ" деб эмас, "аҳли муслиҳ" деб марҳамат қиляпти.

Зотан, шахсий солиҳликнинг ўзида Исломнинг заифлашувига бирон бир куйиниш ва хайриятларнинг йўқолишига бирор бир ачиниш, ғамхўрлик бўлмайди.

Бундайин шахсий солиҳ бўлишда на бир қиймат ва на бир хайрият бор!

Сен солиҳ ва муслиҳ бўл. (Ўзинг ҳам солиҳ бўл ва бошқаларни ҳам ислоҳ қил). 

Сен рошид ва муршид бўл. (Ўзинг ҳам тўғри йўлда бўл ва бошқаларни ҳам тўғри йўлга бошла).

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Маҳовирул хомса лил Қуръан"китобидан

Ўзим қутулсам, нажот топсам, сақлансам бўлди, бошқалар ўзини ўзи қутқараверсин, дейиш комил мусулмон ҳолати эмас.

Зотан, мусулмонлар бир жисм, бир танадекдирки, бир жойига зарба етса, бошқа жойи ҳам оғриб, озор чекади.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!