Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Солиҳа келиннинг қайнонага муомаласи шундай бўлади

1701

Эй, солиҳа аёл! Агар қайнонангизнинг муомаласи яхши бўлмаса, у ҳолда эрингизга шикоят қилманг. Ахир эрингиз онасини алмаштира олмайдику, қандай қилиб онасининг ўрнига бошқа она олсин.

Шунинг учун, солиҳа аёл қайнонасининг муомалаларига сабр қилиши ва “қайнонам тез орада бизнинг ҳузуримиздан кетиб қоладиган ғанимат меҳмондир” деб ўйлаши лозимдир.
Бирозгина сабр қилсам, хизматларида бўлиб, дуо олсам ўша амаллар мен учун дунё ва охиратда мукофотларга сабаб бўлади.

Иккинчидан, ўз онангизни тасаввур қилиб шуни ҳам ўйлангки, агар мен эримнинг онаси ҳақида қайғурсам, у ҳолда ака-укамнинг аёллари ҳам менинг онам ҳақида шундай қайғурадилар. Асосий қоида бор: “Нима қилсанг, шунга яраша жазо ёки мукофот оласан”

Учинчидан, шуни ҳам фикр қилингки, мен ҳам иншааллоҳ бир кун кексаяман. Агар бугун мен қайнонамга гўзал муомала қилсам, у ҳолда келиним ҳам менга шундай муомала қилади.

Тўртинчидан, секин-секин инсон кексайиб боради. Кексайган сари худди ёш бола каби бўлиб қолади. Ёш болаларингизнинг инжиқликларини кўнглингизга олмаганингиз каби, кекса қайнонангизнинг ҳам ёқимсиз гапларига сабр қилишингиз керакдир.

Шунингдек, агар сизнинг эрингиз қайнонангизнинг ёлғиз ўғли бўлса ёки бошқа ака-укалари онаси билан бирга турмаса, у ҳолда сиз бу савобдан ҳеч қачон маҳрум бўлманг ва эрингизни ҳеч қачон онасидан алоҳида яшашга мажбур қилманг. Ҳа, асло бундай бўлманг. Иккингизнинг дунё ва охиратингиз хароб ва барбод бўлиб кетмасин ва янги зурриётингиз, наслингизнинг ҳаёти ҳам барбод бўлиб кетмасин. Агар қайнонангиз жудаям ёмон муомалада бўлаверса, бундай ҳолатда, уламолардан ва ақлли инсонлардан маслаҳат олиб чиройли ҳал қилишга ҳаракат қилинг.

Муҳаммад Ҳаниф Абдулмажиднинг “Келинга туҳфа" китобидан
Абдулқайюм Комил таржимаси

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Омонатдорлик мукофоти  

1469 11:00 15.02.2020
« Орқага