Солиҳлар ақлдан озмаслиги ростми?

06:00 11.04.2018 868

Савол: Ақлдан озиш ёки хотирани йўқотиш хасталиги шахснинг Аллоҳнинг ҳузуридаги даражасига таъсир этадими? Ҳақиқатдан ҳам солиҳлар ақлдан озмайдиларми?

Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб: Аллоҳ таоло: “...Сизлардан (гўдаклик ва ёшликда) вафот этадиганлар ҳам бўлур, яна сизлардан билимларни билганидан сўнг ҳеч нарсани билмай қоладиган энг тубан умрга (ўта кексаликка) қайтариладиганлар ҳам бўлур...” дейди. Мана шу Аллоҳнинг бандалари устидаги суннатидир. Оятнинг сиёқидан маълум бўладики, бу ишда диёнат ва диёнатсизликнинг аҳамияти йўқ. Аммо Аллоҳнинг солиҳ бандалари ёки уларнинг аксари устидаги одати то умрининг охиригача ақлдан озишидан саломат сақлашга жорий бўлган.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!