Сомалида қуролли тўқнашувлар ва табиий офатлар туфайли 2,9 миллион киши уй-жойини тарк этган. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди.
“Тўқнашувлар ва табиий офатлар Сомалида миллионлаб аҳолининг ҳаётига салбий таъсир кўрсатди”, – дейилади хабарда. Маълум бўлишича, биргина жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 520 минг сомалилик уйини тарк этган.
Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси 5,9 миллион сомалилик гуманитар ёрдамга муҳтожлигини, агар мамлакатда ноқулай шароитлар сақланиб қолаверса, бу рақам 7,7 миллионга етишини таъкидлади.
Бошқарма ҳисоботида айтилишича, бундан ташқари, Сомалида 3,5 миллион киши озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммога дуч келган.