Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сомали ва Кения муносабатлари бузилмоқда

1098

Сомали Ахборот вазири Усмон Дубе хабар беришича, Сомали ҳукумати қўшни Кения билан дипломатик алоқаларни узганлигини ҳақидаги қарорни эълон қилган.

Вазирнинг сўзларига кўра, қарорга қўшни давлат – Кениянинг Сомали ички ишларига, шу жумладан мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини бузиш ҳолатларига аралашувидаги бузғунчи ҳаракатлари сабаб бўлган.

Сомали дипломатларига зудлик билан Кенияни тарк этишлари буюрилган. Бундан ташқари, Кениянинг Могадишодаги дипломатик ваколатхонаси Сомалидан етти кун ичида чиқиб кетиши шарт қилиб қўйилган.

"Кениядаги амалдаги ҳокимият Сомалидаги вазиятни издан чиқаришга уринмоқда", деб таъкидлайди Дубе.

Сомали ҳокимиятининг қарори Кения Президенти Ухуру Кенятта тан олинмаган Сомалиланднинг раҳбари Муса Биҳи Абди билан учрашувидан кўп ўтмай қабул қилинди.

"Анадолу” агентлиги хабарларига кўра, Кения ва Сомали ўртасидаги муносабатлар Ҳинд океанидаги нефть ва газга бой бўлган баҳсли ҳудуди бўйича зиддиятдан кейин ёмонлашган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сомалида 8 миллионга яқин одам тўйиб овқатланмайди

290 15:45 14.12.2022

Кения 80 000 сомалилик қочқинни қабул қилди

345 17:35 10.12.2022

Сомалидаги ҳарбий базага ҳужум уюштирилди: 5 киши ҳалок бўлди

445 18:30 07.11.2022

БМТ Сомалидаги озиқ-овқат инқирози туфайли шошилинч ёрдам сўрамоқда

649 12:25 08.09.2022

Сомали қаттиқ қурғоқчиликдан қийналяпти 

814 17:45 17.02.2022

Хитойдан чўчимаган Африканинг кичик давлати

4158 19:05 11.02.2022
« Орқага