Янгиликлар

Сомалида вазият жиддий: далаларни чигиртка босди

890

Сомалида чигиртка тарқалиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди, дея хабар бермоқда “Ал-Жазира”. 

Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги чигирткалар Сомалининг озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдираётганини, бу ҳашаротлар жуда катта миқдордаги экинларни ва озиқларни еб қўяётганини билдирди. Вазирликнинг таъкидлашича, фавқулодда ҳолат эълон қилинишидан мақсад асосий эътиборни чигирткаларга қарши курашга қаратишдир. 

“Вазиятнинг жиддийлигини эътиборга олган ҳолда бор кучимизни озиқ-овқат хавсизлигини ва Сомали халқининг насибасини ҳимоялашга қаратишимиз даркор, – деди қишлоқ хўжалик вазири Саид Ҳусайн Иид. – Агар ҳозир ҳаракат қилмасак, жиддий озиқ-овқат инқирозига дуч келамиз”. 

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти Африкада чигиртка тарқалишини охирги 25 йилдаги энг жиддий вазият дея баҳолади.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сомали: турк махфий агентлари Италия фуқаросини қутқаришди

879 16:00 12.05.2020

“АҚШ Сомалида тинч аҳолини ўлдиряпти”

1260 09:30 02.04.2020

“Сомалидаги қонли терактнинг ортида хорижий давлат турибди”

888 22:00 30.12.2019

Сомали пойтахти қонга бўялди

966 16:35 30.12.2019

Ўлат чекинмоқда...

448 10:20 23.12.2019
« Орқага