“Совет қўшинларининг Афғонистонга бостириб киргани жиноят эди”

09:30 16.02.2019 1405

15 февраль, жума куни пойтахт Кобулда сўнгги совет ҳарбийларининг Афғонистонни тарк этганига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда dpa агентлиги.

Мамлакат парламентида ўтказилган тадбирда совет армияси билан курашда яқинларидан айрилган юзлаб афғонистонликлар қатнашди. 

Ҳукумат раиси Абдулла Абдулла ўз нутқида “совет қўшинларининг Афғонистонга бостириб кириши бошидан охиригача жиноят” бўлганини айтди. 

“Биз бу кунни нишонлаяпмиз, чунки қудратли давлатни енгганмиз”, – деди депутат Саши Мошвани. Ўзининг айтишича, совет армиясига қарши жанговар ҳаракатларда у ҳам иштирок этган ва урушда оиласининг 13 нафар аъзосидан айрилган. 

Ўн йил давом этган урушда совет армиясидан 15 минг киши, афғонистонликлардан эса 1,2 миллион киши ҳалок бўлган. Совет қўшинлари Афғонистондан 1989 йилнинг 15 февралида батамом олиб чиқилган. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!