Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Совуқ шамоллар шимолдан эсади

3115

Беларусь республикаси президенти Александр Лукашенконинг Қозоғистонда бўлган воқеалардан сўнг берган баёноти турлича қабул қилинди. 

Масалага сиёсатшунос Камолиддин Раббимов қуйидагича ўз фикрларини билдирган.

«Белоруссия Президенти Лукашенко «Ўзбекистон эҳтиёт бўлсин! Кейинги навбат Ўзбекистонга бўлиши мумкин!» деб огоҳлантириш берди. У бу огоҳлантиришни ОДКБнинг онлайн йиғилишида билдирган. 

Лукашенко ўз вазиятини легитимлаштиришни, бошқа президентлар ҳам “уни тушунишларини” истайди. Яъни Лукашенко “ўтган йиллари ғарб кучлари, қудратли сиёсий ҳокимият марказлари (жумладан Москва ҳам) менга кўп азоб берди... Энди навбат сизларга ҳам келяпти!” демоқда. 

Ўзбекистондаги ижтимоий кайфият, Қозоғистондагидан, Белоруссиядагидан, Россиядагидан жиддий фарқ қилади. Ўзбекистон маъмурияти ёш ва легитимлиги юқори. Назарбоев ҳокимиятда 32 йилдан бери, Лукашенко – 28 йилдан бери, Путин – 22 йилдан бери. Бу давлатларнинг фуқаролари ўзларининг президентларидан жиддий зериккан. 

Қозоғистондаги ғалаёнларда ғарб давлатлари, ташкилотлари ёки фуқароларининг қўли борлиги тўғрисида ҳатто Қозоғистоннинг битта ҳам мулозими, номига бўлсада, гапирмади. Лекин Лукашенко ғарбга шама қилмоқда. Ўзбекистон, албатта, эҳтиёт бўлиши керак. Лекин ғарбдан эмас, шимолдан эҳтиёт бўлиши керак. Чунки, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг издан чиқиши, натижада, вазиятга ташқи таъсирнинг ошиши, афсуски, шимол фойдасига бўлиш эҳтимоли юқори. Қозоғистонда шундай бўлди”.

Мазкур мавзуга мулоҳаза билдирган сиёсатшунос Ҳамид Содиқ шундай деб ёзади: “КХШТ иштирокчи далатлари раҳбарларининг навбатдан ташқари онлайн йиғилишида Белоруссия Президенти Александр Лукашенко: “Биз ҳозир бу воқеалар барчамизга сабоқ бўлиши керак деб кўп такрорлаяпмиз, лекин кечирасизлар-у (А.Лукашенконинг кейинги янграйдиган фикри, КХШТ га аъзо бўлмаган давлатга нисбатан йўналтирилгани учун узр сўради. Унинг бундай фикри халқаро одатларга ҳам зид ҳисобланади) биздаги бор маълумотларга қараганда, аввало Ўзбекистон бу воқеалардан сабоқ олиши керак, чунки кейинги нигоҳлар Ўзбекистонга қаратилган» деб фикр билдирди.

А.Лукашенконинг бу фикрлари унинг гапириш интонациясига қараганда «таҳдид» кўринишида янгради. Белорусия Президентининг дадил гапириши ва «биздаги бор маълумотларга қараганда» деган урғуламалари, унинг қўлидаги тезис Кремль иродаси билан ёзилганидан далолат беради. 

А.Лукашенко бу йиғилишда Кремль «жарчиси» вазифасини бажараётганига шубҳа йўқ. Улар кейингиси аниқ Ўзбекистон бўлади деб «мессеж» бермоқдалар. Лукашенко бу билан қайсидир маънода ўз давлатида юз берган митинглар бостирилишини ҳам легитимлаштириш ва «мана мен аслида тўғри қилганман» деб, «қалб поклигига» эришмоқчи дейиш мумкин. А.Лукашенконинг «Ўзбекистон ҳақиқатдан ҳам ўзини яланғоч кўрсатаётган деструктив «ташқи» кучлардан жуда эҳтиёт бўлиши ва ички муаммоларни сифатли ҳал қилишга киришиши лозим», деган фикрларини инобатга олиш керак».

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев шундай деб ёзади: “Балки “Ватаним, Она юртим” деган ҳайқириқлар шу пайтгача кимларнингдир энсасини қотиргандир, аммо ҳозир бу гапларнинг айни пайти. Майли, агар менинг фикрларимга қўшилмасангиз, ҳеч бўлмаса ўзингиз шунчаки фикр қилинг, ён-атрофдаги воқеаларни кузатинг, уйғоқ бўлинг, асло мудраманг ва бефарқ бўлманг.

Таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмад домла ҳам шу мавзу бўйича қуйидагича фикр билдирибдилар:

«Лукашенконинг таҳдиднамо ишораларидан кейин ҳукумат ва халқимиз бир бўлиши кераклигини яна бир бор таъкидлайман. 

Мустақиллигимизни асраб қолиш учун гиналар унутилиши, жипслашиш омилларини ишга солиш ва халқимиз руҳиятини кўтариш лозим. 

Ўзим эса бу йўлда ҳар қандай хизматга тайёрман», - деб ёзди Мубашшир Аҳмад домла.

Худди шундай мен ҳам Ўзбекистон фуқароси сифатида Ватанимиз мустақиллиги ва бирдамлиги учун қўлимдан келадиган ҳар қанақа ишга тайёрлигимни маълум қиламан”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олмаотада бир кунда 2600 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

59 11:35 17.01.2022

Германиядаги турк масжидида ёнғин содир бўлди

100 11:05 17.01.2022

«Россия қўшинлари Украина чегаралари яқинида қолади» – Песков

207 10:40 17.01.2022

Қозоғистонга кўчаётган қозоқларнинг асосий қисми Ўзбекистондан

522 09:56 17.01.2022

Трамп яна АҚШ президентлигига даъвогар

241 09:20 17.01.2022

Яманга ёрдам қисқарди, очлар сони ортди

216 08:23 17.01.2022
« Орқага