Янгиликлар

«Спарк» ва «Матиз» немислар ишончини қозонмади

8883

Қайси машина икки йиллик фойдаланишдан сўнг бузилишни бошлайди? Қайси автомобил 10 йил хизмат қилиб беради? Буни англаш учун ТÜВ немис техник назорат ассоциацияси мутахассислари энг ишончли ва ишончсиз машиналарнинг рейтингини тузди. 

«Форбс» нашрининг ёзишича, автоуловларнинг ишончсизлик рейтинги 9 миллиондан ортиқ фойдаланилган машиналарни текшириш натижасида тузилган.

4-5 йил ва 6-7 йиллик машиналар тоифасидаги энг ишончсиз автомобил Chevrolet Spark бўлди.

ТÜВ мутахассислари Chevrolet Sparkда тормоз тизими ва юриш қисми билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Бундан ташқари, ушбу модел двигател мойини кўп истеъмол қилиши аниқланди.

Корпусининг занглашга чидамлилиги Chevrolet Sparkнинг ягона афзаллиги деб топилди.

Chevrolet Matiz  эса 8-9 ва 10-11 йиллик машиналар тоифасидаги энг ишончсиз автомобилга айланди.

Осма тизимнинг яхши эмаслиги, тутун чиқарувчи қувурнинг занглаб кетиши ва мойнинг кўп ишлатилиши... ТÜВ мутахассислари буларнинг барчасини ушбу русумдаги автоуловларни текширганда кўрди. 10-11 ёшли автомобиллар тоифасида Chevrolet Matiz  ишончлилиги бўйича охирги ўринни Dacia Logan I билан бўлишиб олди.

Ушбу машиналарни текшириш пайтида мутахассислар пружина ва амортизаторларнинг муҳим носозликларини аниқлай олмади. Шунга қарамай, бошқа барча қисмларнинг ҳолати юзасидан Dacia Logan I ва Chevrolet Matiz рейтингнинг энг қуйисидан жой олган.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

765 13:29 06.04.2020

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

1043 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

410 20:30 04.04.2020

Ўзбекистондаги хорижлик талабалар ҳам карантинда

222 19:30 04.04.2020

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

906 18:30 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

853 16:30 04.04.2020
« Орқага