Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

1069

2022 йилнинг 1 январидан Россиянинг “Спутник” вакцинаси билан эмланганларга Саудия Арабистонига киришга рухсат этилади.

Ушбу вакцина ишлаб чиқилишини молиялаштирган Россия инвестициялар жамғармасининг маълум қилишича, Риёзнинг ушбу қарори бутун дунё бўйлаб “Спутник”ни қабул қилган мусулмонларга ҳаж ва умра зиёратини амалга ошириш имконини беради.

Жамғарманинг қайд этишича, шу тариқа Саудия Арабистони “Спутник” билан эмланган сайёҳларни қабул қилаётган 102 давлат қаторига қўшилди. 

Россия вакцинаси ҳозирча Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан маъқулланмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

284 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

421 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

651 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

450 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

310 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

711 13:07 07.08.2022
« Орқага