Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ССВ карантин чекловлари бекор қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди

1289

Соғлиқ сақлаш вазирлиги яқинда Республика махсус комиссия томонидан  киритилган карантин чекловлари бекор қилингани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар билан бирга кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилган эди. 

“Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуни маълум қиладики, ушбу тартиблар Республика махсус комиссияси томонидан маълум бир муддат учун қабул қилинган эмас, яъни эпидемиологик вазият барқарорлашганда ушбу чекловлар бекор қилинади. Аммо ҳозирда уларга ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган.
Агар карантин қоидаларига оид бирор ўзгариш киритилса, буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади. Шундай экан, юртдошларимиздан ва айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарлар тарқатмасликларини сўраб қоламиз”,
– дейилади вазирлик баёнотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкентда узлуксиз ишловчи COVID поликлиникалари фаолияти йўлга қўйилди

232 12:05 15.01.2022

Иш берувчилардан ходимларини коронавирусга қарши эмлашни таъминлаш сўралди

213 16:35 14.01.2022

Ўзбек олимлари яратган дори коронавирусни даволаш протоколига киритилди

605 12:20 13.01.2022

ССВ: Юртимизда Omicron штамми аниқланди – эҳтиёт чоралари кучайтирилади

1115 15:46 09.01.2022

Миср Ғазога тиббий ёрдам юборди

308 16:30 27.12.2021

Қатор давлатларда қатъий карантин чоралари кучайтирилмоқда

429 11:37 22.12.2021
« Орқага