Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ССВ: Яна 3 нафар фуқарода коронавирус аниқланган

3426

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган ахборотга кўра, шу йилнинг 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Айни пайтда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Назорат кучайтирилмоқда.  

Шу билан бирга, бемор билан бирга мулоқотда бўлган барча оила аъзоларини ҳам республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси ётқизилди. Мутахассисларимиз томонидан уларга тиббий назорат ўрнатилиб, ихтисослашган лаборатор таҳлилдан ўтказилди. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатди.

Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни соат 05-15 да Ўзбекистон ҳаво йўллари авиа компаниясига  қарашли Истанбул - Тошкент йўналишидаги 274- рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган. Лаборатор таҳлил республика Вирусология илмий текшириш институтида ўтказилган. 

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда, дейилади  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими берган маълумотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1794 22:17 28.05.2023

Хитой Марказий Осиёни “ўз қаноти остига” олмоқчими?

1611 16:33 24.05.2023

Ўзбекистонда Президент сайлови муддатидан олдин ўтказилади

2008 15:12 08.05.2023

Ўзбекистон ва Туркия президентлари стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

1304 09:22 03.05.2023

Туркия ва Ўзбекистон раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ҳолатини муҳокама қилишди

738 09:01 13.04.2023

Йўлларда автоҳалокатларнинг камайиши катта жарималарга боғлиқми? Туркия ва Ўзбекистондаги ҳолатнинг қиёсий таҳлили

2215 16:34 03.04.2023
« Орқага