Таҳлил

Стипендиядан «маҳрум бўлиш» тартиби ва баҳога алоқаси йўқ стипендиялар – Вазирлик аниқлик киритди

1026

Айни дамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда иштирок этаётган ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўз каналида талабаларнинг стипендиялари бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

  • – давлат гранти ва тўлов-контрактда ўқийдиган барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Энди олган баҳосининг стипендияга алоқаси йўқ;
  • – ҳозирда битирувчи курс талабаларига эски тизим сақлаб қолинади, яъни улар аввалгидек “3”, “4”, “5”лик стипендия тартиби сақлаб қолинади;
  • – лекин яхши ўқиган, илмий ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган талабаларга ОТМ ректорлари томонидан стипендиянинг 50% игача (200 минг сўмгача) миқдорда қўшимча рағбатлантириш тартиби жорий қилинади. Бундай қўшимча стипендияни кимга беришни ректорлар ҳал қилади;
  • – давлат грантида ўқиётган талабалар агар семестр якунида 30% дан ортиқ фанлардан 3 баҳо олса, келгуси семестрда стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади;
  • Президент ва номдор стипендияларни олган талабалар учун стипендия миқдори сақлаб қолинади.

Шунингдек, сиртқи ва кечки таълимда ҳам контрактлар миқдори камайтирилди.

Жорий йилда сиртқи ва кечки таълимда ўқийдиган талабаларнинг контракти 35-40% гача камайтирилди.

Масалан, сиртқи ва кечки таълимда ўтган йили 9 миллион сўм бўлган контрактлар бу йил 6 миллион 300 минг сўм этиб белгиланди.

Ва ниҳоят, супер контрактни ҳам иккига бўлиб тўлаш мумкин бўлади. Лекин, ҳозирча бунинг нархлари ва қўшимча тартиби тасдиқланмабди. Супер-контрактни тўлаш тартибини енгиллаштириш билан боғлиқ лойиҳалар ишлаб чиқилаётгани учун ҳужжат кечикмоқда. Ҳукумат томонидан тасдиқлангач, тез орада эълон қилинишини айтишди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия президентининг узлуксиз ишлайдиган кутубхонаси

175 15:24 18.02.2020

Банк пластик карточка олиш учун бир сутка етмайдими?.. 

381 14:40 18.02.2020

Коронавирус карантинидан сўнг фуқаролар уйига кузатилди

340 14:00 18.02.2020

1 апрелдан айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинади

601 10:20 18.02.2020

Президент айрим фаолият турларини лицензиялашдан чиқариш кераклигини айтди

644 22:40 17.02.2020

Ўзбекистонда бир хил нархда савдо қилувчи дўконлар очилади

638 21:40 17.02.2020
« Орқага