Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Стокгольмда Ўзбекистон элчихонаси очилади

1270

Кеча, 3 декабрь куни Стокгольм шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция Қироллиги Ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде билан учрашув ўтказди.

Абдулазиз Комилов Швеция томонини ЕХҲТдаги муваффақиятли раислиги билан табриклаб, Ўзбекистоннинг мазкур тузилма билан конструктив ва ўзаро манфаатли мулоқотни кенгайтириш тарафдори эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Швециянинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан бирдай манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Бўлажак тадбирлар, шу жумладан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.

Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон Элчихонасининг очилиши икки томонлама ҳамкорликни сезиларли даражада жадаллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Томонлар Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр ва мулоҳазалар алмашдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

260 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

365 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

445 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

378 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

75 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

266 17:10 22.03.2023
« Орқага