Янгиликлар

Суд нега журналистга хусусий ажрим чиқарди ва нега ажрим нусхасини журналистга беришмаяпти? 

459

Қарши шаҳридаги “Насаф” телевидениесининг маъмурий биносини қуриш учун ажратилган ер майдони Президент фармонига зид, аукционсиз тадбиркорга бериб юборилади. Натижада Қарши шаҳрида ягона бўлган телеканал яна бошпанасиз қолади ва ҳоким қарори устидан судга мурожаат қилишади. Бу ҳақда Fikrat.uz хабар берди.

"Севимли" телеканали мазкур суд жараёнини ёритиш мақсадида Олий судга ва Қашқадарё вилоят маъмурий судига илтимоснома киритади. Журналист Мухтабар Нурмуҳаммедованинг айтишича, дастлаб гўёки бунга розилик билдирилади. 

Журналистлар суд жараёнини тасвирга туширмоқчи бўлганда, суд уларнинг хатти-ҳаракати устидан хусусий ажрим чиқаради. Нега, қайси асос кўра, ҳозирча буниси номаълум. Боиси суд ажрим нусхасини ҳанузга журналистга беришмаган.

P.S. Яқинда Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров суд-ҳуқуқ журналистларига ишлашни ўргатмоқчи, жоиз бўлса, мастер-класс ўтиб бермоқчи эканини билдирганди. Бундай баландравоз гаплардан кўра, журналистга суддан ахборот олишга имкон беришса, журналистнинг фаолиятига асоссиз тўсқинлик қилинмаса, суднинг очиқлиги ва шаффофлиги таъминларнарди.

 

УЛАШИНГ:

« Орқага