Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Судан Африка Иттифоқидан вақтинча чиқариб юборилди

340

Африка Иттифоқининг қарори билан Судан ушбу ташкилотдан чиқариб юборилди. Суданга қўйилган тақиқ мазкур мамлакат бошқаруви ҳарбийлардан фуқаролик ҳукуматига ўтгунга қадар давом этади. Иттифоқ тарқатган баёнотда айтилишича, Суданда амалга оширилган ҳарбий тўнтариш мамлакат конституциясига зиддир. 

Душанба куни Суданда тўнтариш юз берди ва ҳарбийлар давлат бошқарувини буткул эгаллади. Бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдук қўлга олинган эди, кейинчалик қўйиб юборилди. 

Сиёсий инқироздан ташқари Суданда юқори инфляция муаммоси ҳам бор, озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон нархлари ошиб кетган. 

Мамлакатни ўттиз йил бошқарган Умар Башир 2019 йилнинг августида ағдарилгандан кейин давлатни ҳарбийлар ва фуқаровий етакчилар бошқараётган эди. Бунинг учун эса Суверен кенгаш тузилди, бироқ кенгаш аъзолари – ҳарбийлар ва фуқаровий етакчилар орасида муаммолар келиб чиқаётганди. Жумладан, ҳарбийлар ҳукумат таркибига ўзгартириш киритилишини истаётган, иккинчи томонга бунга қарши чиқаётган эди. 

Охирги ҳафталарда пойтахт Хартумда ҳам армия тарафдорлари, ҳам бош вазирни қўллаб-қувватлаганлар намойишлар ўтказди. 

Охир-оқибат Суверен кенгаш раиси, генерал Абдулфаттоҳ Бурҳон кенгашнинг тарқатиб юборилганини ва мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилганини, 2023 йилнинг июлида сайлов ўтказилишини эълон қилди. 

БМТ, АҚШ, Африка Иттифоқи ва Европа Иттифоқи ҳарбий тўнтаришни қоралади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: Қунут дуосидан олдин басмала айтиладими?

377 20:05 08.12.2021

Қозоғистонда қозоқларнинг улуши кўпаймоқда

342 19:00 08.12.2021

Виза муддати ўтиб кетган афғонлар депортацияси ҳақида ИИВ баёнот берди

266 18:00 08.12.2021

“Фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш давом этмоқда” – БМТ

238 17:05 08.12.2021

АҚШ: собиқ СССРда туғилгани Сауле Омаровага панд берди

917 16:29 08.12.2021

Расмий никоҳда бўлмаган оила ажрашса болаларга нафақа бериладими? – Адлия вазирлиги жавоб беради

730 16:05 08.12.2021
« Орқага