Судан инқирози: яна қурбонлар бор

11:35 10.06.2019 300

Суданда норозилик намойишчиларига қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва жанговар ўқлар ишлатилди, дея хабар бермоқда ВВС. Хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда жами тўрт киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ўтган ҳафтада норозилик намойишларини бостириш чоғида 100 дан зиёд киши ҳалок бўлгач, касаба уюшмалари иш ташлашга қарор қилган. 

Дунёнинг бир қатор авиакомпаниялари хавфсизлик важидан Суданга парвозларни тўхтатди. 

Айни пайтда мамлакатни бошқараётган Муваққат ҳарбий кенгаш мухолифат билан тил топиша олмаяпти. Мухолифат ҳарбийларнинг иложи борича ҳокимиятдан тезроқ кетишини истаяпти. 

Жума куни томонлар ўртасида воситачилик қилиш учун Суданга келган Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад аниқ натижага эриша олмади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!