Судан: намойишчилар ҳарбий ҳукуматга талабларини билдирди

13:30 15.04.2019 269

Суданда президент Умар Башир тўнтарилганидан кейин ҳам кўчаларни тарк этмаган намойишчилар мамлакатни вақтинчалик бошқараётган Ҳарбий кенгашга талабларини тақдим қилди.

DW хабарига кўра, ўн кишидан иборат ҳайъат Муваққат ҳарбий кенгаш билан учрашган. “Эркинлик ва ўзгариш коалицияси” деб номланган гуруҳ етакчиларидан бири Умар Дағарнинг айтишича, талаблар орасида Миллий разведка ва хавфсизлик ташкилотини қайтадан шакллантириш бор. Шунингдек, у талаблари бажарилмагунга қадар норозилик намойишлари давом эттирилишини билдирди. Намойишчилар Муваққат ҳарбий кенгаш таркибига ноҳарбийлар ҳам киритилишини истамоқда.

Разведка хизматига бошчилик қилган Солиҳ Гош ҳарбий тўнтаришдан кейин истеъфо берди. Умарга Баширга яқин кишилардан бири бўлган Гошни Халқаро жиноят суди геноцид ва уруш жиноятларида айблаган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!