Янгиликлар

Суданда давлат тўнтаришидан кейин илк бор ҳукумат тузилди

330

Суданда жорий йилнинг апрелида юз берган давлат тўнтаришдан кейин бошланган сиёсий инқироз ниҳоясига етди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Август ойида иш бошлаган бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдук 20 вазирдан иборат ҳукумат таркибини эълон қилди. Унинг айтишича, мудофаа ва ички ишлар вазирлиги раҳбарларини Давлат кенгашининг беш ҳарбий аъзоси танлаган.

Энди уч ой ичида парламент сайлови ўтказилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Суданда ўтган йилнинг декабрида нарх-навонинг ошиши туфайли норозилик намойишлари бошланган эди. 2019 йилнинг 11 апрелида эса мамлакатни 30 йилдан бери бошқариб келаётган Умар Башир ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилди. Шундан сўнг ҳарбийлар ва мухолифлар давлат бошқаруви масаласида анча пайт келиша олмади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Наҳотки мен қароқчиман!

1275 10:00 22.01.2020

Судан разведкачилари ҳарбий кучларга қарши қўзғолон кўтарди

400 16:35 16.01.2020

Суданни 30 йил бошқарган Умар Баширга ҳукм ўқилди

389 18:20 16.12.2019

Суданда собиқ президентнинг бошқаруви таг-туги билан тугатилади

401 16:00 29.11.2019

Умар Баширнинг суди давом этмоқда

275 20:00 18.11.2019

Судан Ямандаги қўшинларини олиб чиқишни бошлади

473 09:00 31.10.2019
« Орқага